Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда "Сайловларда сиёсий партиянинг ваколатли вакили ва кузатувчиси иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Фуқаролик жа­мияти шакл­ланишини мо­ниторинг қилиш мус­­тақил институти ҳуду­дий бў­лин­маси мутахас­сис­лари, Ўзбекистон "Мил­лий тикланиш" де­мокра­тик партияси ви­ло­ят, ту­ман ва шаҳар Кенгашла­ри раис­лари ва ходим­лари, вилоят, туман ва ша­ҳар сайлов комиссия­лари аъзола­ри, сайлов йўнали­ши бўйича тажри­бали экс­перт­лар ҳамда оммавий ахборот воси­талари ва­киллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республика­си Марка­зий сайлов комиссияси­нинг жорий йил 12 май­даги қаро­ри билан тас­диқ­лан­ган "2014 йилда Ўзбекис­тон Республи­ка­си Олий Мажлиси, халқ депутат­лари вилоят, ту­ман ва ша­ҳар Кенгаш­ла­ри сай­ловига тайёргар­лик кў­риш ва уни ўтка­зиш бў­йича тадбирлар Дасту­ри"да белгилаб берил­ган муҳим вази­фалар ижро­сига ба­ғиш­ланди.

Семинар-тренинг да­вомида Ўзбекистон "Мил­лий тикланиш" де­мокра­тик партияси ку­за­тувчи­си ва ваколатли ва­кили­нинг 2009 йилда бўлиб ўтган сайлов­лар­даги иштироки, ташки­лий-ҳу­қуқий асослари муҳокама этилди. Куза­тув­чи ва ваколатли ва­киллар учун номзод­лар­ни тайёрлаш­да улар­нинг сиёсий би­лим ва кўник­ма­сини оши­риш, ҳуқуқ ва мажбу­риятлари би­лан мунта­зам таниш­ти­риб бориш ло­зим­ли­ги таъкидланди.

Тадбирда интерфаол усуллар орқали ЎзМТДП вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари­нинг сиёсий партия ку­за­тувчиси ва ваколатли вакили фаолиятига оид билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

Кўрилганлар сони: 7211