Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Шу боис, вилоятимизда ҳам йилдан йилга тадбиркорлар сони ошиб бораётгани қувонарли.  

Хатирчи туманидаги эшик ишлаб чиқаришга мўл­­жалланган "Gold Doors Servise" хусусий кор­хо­на­си ўтган йили ташкил топ­ган­ди. Бугун бу ерда бир кун­да йигирмадан ортиқ си­фатли ва чирой­ли кў­ри­­ниш­даги эшиклар ясалиб, буюртма асосида аҳоли хо­надонлари ҳамда таъ­лим муассасалари, таш­ки­лот­лар­га етказиб бе­рил­моқда.

— Корхонамизга хомашё келтириш учун "Микро­кре­дитбанк" ОАТБнинг туман фи­лиа­­лидан 100 миллион сўм кредит олгандик, — дей­ди корхона раҳбари Икром Эрматов. — Шу­нинг­дек, ли­зинг асосида Хитойдан тех­нологиялар олиб келиб ўрнатдик. За­монавий тех­ника ёрдамида ишлаш қу­лай бўлиши би­лан бир­га, маҳсулотнинг си­фат­ли­лик даражаси ош­моқ­да. Биргина "Иссиқ пресс" деб номланувчи жи­ҳозда 90 градусда қиз­дирилган эшиклар чидам­лилиги, пи­шиқлиги мус­таҳ­­камлана­ди. Бу эса бо­зорда хари­дор­­гирликни таъминла­моқ­да. Илгари ту­ман миқ­ё­сида эшикла­римизга буюртмалар бў­ларди, ҳо­зир талаб янада ортган.

 Корхона раҳбарининг "Ташаббус-2015" кўрик-тан­лови туман босқичида "Энг яхши тадбиркор" но­минациясида ғолибликни қўлга киритгани И. Эрма­тов­га муносиб рағбат бўл­гани рост. Хусусий корхо­нада бугунги кунда 15 на­фар ишчи хизмат қилмоқ­да. Уларнинг уч нафари кол­­­леж битирувчиларидир. Тажрибали ишчи Улуғбек Муҳиддинов "Уста-шо­гирд" анъанаси асосида ёш­­­ларга технологиялар би­­лан ишлаш сир-асрор­ларини ўргатиб келмоқда.

— Мижозлар таклифига кўра, улар истаган ди­зайн­да эшиклар ясалади, — дей­ди корхона иш юритув­чи­си Хуршид Имомов. — Буюртма берувчи эшик­ка исталган турдаги нақш ту­ширилиши ёки ойна ўр­натилишини ўзи ихтиё­рий белгилайди. Аҳолидан ошхона мебеллари ясаб бе­риш бўйича ҳам так­лиф­лар тушяпти. Келгусида фао­­­лиятимизни кенгай­тир­­ган ҳолда бу ишлаб чи­қаришни ҳам йўлга қў­йиш ниятидамиз.  

"Gold Doors Servise" син­гари хусусий корхоналар ри­­вожи мамлакатимиз та­раққиётига сезиларли  ҳис­са қўшиб боравериши аниқ.

З. МАРДОНОВА

Кўрилганлар сони: 6831