Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида 20 та  умумтаълим мактабларининг 200 нафар ўқувчилари иштирокида "Футбол фестивали" бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда иштирок этиш учун Навоий вилоятига Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти  Равшан Эрматов ташриф буюрди.

Тадбирда "Ўзбекистон футболини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун моҳияти тушунтирилиб, келгуси йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Мактаблар футбол лигаси"  мусобақалари ташкил этилиши ҳамда мусобақаларда мактаблардан хам иқтидорли футболчи ёшлар сараланишини таъкидланди. Бу эса ўқувчиларни спортга бўлган меҳрини яна бир бор ортишига сабаб бўлди десак, хато бўлмайди.

Иштирокчиларга Равшан Эрматов томонидан футбол тўплари ва турли хил спорт анжомлари топширилди.

Кўрилганлар сони: 5007