18.05.2020 17:17:20

Ижтимоий тармоқларнинг бирида тери - таносил шифохонаси ходими фуқаро Ш.Қаҳрамонова томонидан мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу видеомурожаат бошқарманинг тегишли мутахассислари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ҳозирда бошқарма тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 январдаги 18-сонли буйруғи талабига асосан асосий иш жойига тиббиёт ходимлари тўлиқ ставкада ишга қабул қилиш ишлари амалга оширилаётганлиги, бу борада вилоят Тери таносил касалликлари диспансерида ҳам 9 нафар тиббиёт ходимларининг иш ставкалари навбатма-навбат тўлиқ қилиб берилганлиги аниқланди ва мурожаати юзасидан Ш.Қ.Қаҳрамоновага тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ш.Қаҳрамонова билан мурожаати юзасидан суҳбатлашилганда, у асосан иш ставкасини иш берувчи томонидан тўлиқ қилиб берилиши юзасидан мурожаат қилганлиги, шунингдек, иш берувчи Н.Боймурзаев томонидан ходим Ш.Қаҳрамонованинг оилавий шароити инобатга олиниб, келгусида тўлиқ қийматдаги иш билан таъминланиши маълум қилинди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а