Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларнинг бирида Кармана тумани Алишер Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ.Ҳошимов туман ҳокими унинг уй-жойини ноқонуний тортиб олганлиги ва бошқа бир инсонга сотиб юборилганлиги тўғрисида видеомурожаат йўллаган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ тартибот органлари томонидан белгиланган тартибда ўрганиш, суриштириш ва текшириш ишлари олиб борилди.

2020 йил 17 январь куни Кармана тумани маъмурий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ҳ.Ҳошимов ўз ҳатти-ҳаркатларига изоҳ бериб ўтди. 

Маълум бўлишича Ҳ.Ҳошимов ўша куни кучли асабий ҳолатда бўлгани, Кармана тумани ҳокимига нисбатан нохолис ва ножоиз гаплар айтганлигини тан олиб, бу ишидан қаттиқ пашаймон эканлигини билдирган. 

Шунингдек, туман ҳокимининг бирор бир фуқародан пул олганлигига гувоҳ бўлмаганлиги ва кўрмаганлигини билдириб, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслиги, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини суддан илтимос қилган.

Суд ушбу маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, Ҳ.Ҳошимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб, унга 446.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

 

Кармана тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 3184