Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларидан бирида эълон қилинган “Заҳарли олтин кони сабаб фарзандларимиз юрак хасталиклари билан дунёга келмоқда” номли танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз;

Учқудуқ тумани Кокпатас қўрғони яқинидаги Шимолий кон бошқармасининг “Шарқий” очиқ усулда руда қазиб олиш конида портлатиш ишлари олиб боришдан олдин аҳолини огоҳлантирувчи сиренадан фойдаланилмоқда.

Ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли Низомга асосан,  аҳоли яшаш пунктидан 1,5 км радиус узоқликда портлатиш ишларини олиб бориш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ШКБ маъмурияти огоҳлантирилган. 

Шунингдек, мурожаатда кондаги портлатиш ишларининг амалга оширилиши оқибатидда турли касалликлар, чақалоқларнинг юрак хасталиклари билан дунёга келаётгани ҳақида иддао қилинади. Лекин, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси ва ШКБ №2-тиббий-санитария қисми мутахассис врачлари томонидан тақдим этилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йилда Кокпатас қўрғонида яшовчи аёллар томонидан 16 та туғруқ бўлган. Шундан 1 та ҳолатда эгизак фарзандлар туғилиб, жами 17 нафар чақалоқ дунёга келган.

Уларнинг барчаси туғма нуқсонларсиз, юрак хасталикларисиз туғилган.

Шимолий кон бошқармасининг “Шарқий” очиқ усулда руда қазиб олиш конидан олинган оҳактошни майдалаш учун фойдаланилган “Майдалаш-саралаш комплекси”дан атмосферага кўтарилаётган чанг-тўзонни бартараф этиш мақсадида доимий равишда намлантириш ишлари олиб бориляпти.

Юқорида таъкидланганидек, портлатиш ишлари аниқ график асосида бир вақтда амалга оширилиб, бу ҳақда маҳалла аҳолиси олдиндан таништирилмоқда.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2965