Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтган Президент арчаси тадбирига вилоятдаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда шаҳардаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари таклиф этилди. Уларни Янги йил билан қутлагани эртаклар олами ва мултфилмлар қаҳрамонлари ташриф буюришди.

Томошалардан сўнг болалар арча атрофида йиғилишиб, бундай ҳомийлик тадбирларининг рамзига айланган “Президент арчаси” қўшиғини куйладилар.

Вилоят ҳокими Қ.Турсунов болаларни байрам билан самимий табриклаб, уларнинг тарбияси, таълим олиши, қувончи, соғлиги, комил инсон бўлиб вояга етиши, касб-ҳунарни мустаҳкам эгаллаши ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши давлатимиз сиёсатида энг устувор вазифалардан бирига айлангани, бу борада кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилгани хусусида тўхталди ва болажонларга давлатимиз раҳбарининг совғаларини тантанали равишда топширди.

Кўрилганлар сони: 3776