Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти ташаббуси билан шаҳар-туманларда ўтказилаётган пресс-турнинг навбатдагиси Навбаҳор туманида бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ­- 20 нафар журналистлар иштирок этган тадбир давомида иштирокчилар туманда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Бугунги кунда 100 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуд тараққий этмоқда. Айниқса, сўнгги 2-3 йил ичида туманга инвесторларнинг ташрифи, қолаверса маҳаллий тадбиркорларнинг лойиҳалари кўпайиб, янги-янги замонавий корхоналар фаолият бошлаяпти.
“Навоий вилоятини 2018-2019 йиллар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” Дастурига асосан Навбаҳор туманида умумий қиймати 351,2 млрд. сўм бўлган жами 61 та лойиҳалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 530 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Шундан, 2018 йилнинг ўзида 50 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилиб жами 352 нафар янги иш ўринлари яратилди.
“Нива Гарден” МЧЖ томонидан замонавий иссикхона ташкил этилаётган бўлиб, ўз маблағи ҳисобидан 500 млн. сўм, 940 минг АҚШ долларига тенг банк кредит микдори ажратилган;
Туманни2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида3 та йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Булар,умумий қиймати 6,2 млрд. сўмга тенг бўлган "Silk Road Construction and Technologies" МЧЖ томонидан интенсив усулда писта ва бодом етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, умумий қиймати 12,3 млрд. сўмга тенг бўлган "Эра Агро Холдинг" МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда туманда хорижий давлатлар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 10 та бўлиб, шундан 6 таси 2018-2019 йилда ташкил этилган.
Бундан ташқари Пресс-тур якунида туман ҳокими Л.Облоқулов иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.
Кўрилганлар сони: 3586