Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мусиқа халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тотувликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Германиялик машҳур жаз қўшиқчиси Пэт (Патриция) Эпплтоннинг мамлакатимиз  бўйлаб уюштирилган концерт дастури ана шу ҳамкорликнинг яна бир кўриниши бўлди. Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, республикамиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Давлат консерваторияси ташаббускорлигида ташкил этилган концерт Навоий маданият ва санъат коллежида ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

П. Эпплтон университетда сиё­сат­­шунослик йўналиши бўйича таҳ­сил олаётган вақтда у қўшиқчи сифатида ишлай бошлаган ва тез орада ўзига сиёсат жарчиси бў­лиш­дан кўра мусиқа элчиси йўли­ни танлаш маъқуллигини англаб етади. Қўшиқчилик бўйича таълим олганидан кейин у "De Phazz" му­сиқий жамоасига қўшилади ва "Jazzkantine" жаз гуруҳи, "Night­hawks" ёки "Bahama Soul Club" каби гуруҳлар билан биргаликда муваффақиятли чиқишлар қилади. Бугунги кунда Берлин шаҳрида яша­ётган П. Эпплтон замонавий немис жазининг энг ширали овоз­ларидан бири саналади. Машҳур жаз хонандасининг коллежга йи­ғил­ган санъат иштиёқмандлари эъ­тиборига ҳавола қилган қўшиқ­лари гарчи немис, инглиз, фран­цуз тилларида янграса-да, мухлис­лар юрагига етиб боролди. Ижро маҳорати юксаклиги, тажриба ва маҳорат кенглиги, саҳна мадания­ти, баланд дидни ўзида жамлаган Пэт Эпплтоннинг муҳаббат, умид, ишонч тараннум этилган қўшиқла­рини томошабинлар қарсаклар би­лан олқишлаб туришди. Фран­цузча "Олтин ёшлар" қўшиғига зал­ни тўлдирган ёшлар завқ билан жўр бўлишди. Пэт Эпплтонга қаш­қар рубобда Қосимжон Наза­ров, чангда Нодира Мелибоева, бас-гитарада Рамил Исанбаев ва зарб­ли чолғуда Зиядулла Абдул­лаев сингари кўплаб республика ва хал­қа­ро танловлар лауреати бўлган ўзбек мусиқачилари ҳам­роҳ­лик қи­лишди. П. Эпплтон томо­нидан хал­қимизнинг севимли қўшиқларидан бири "Ўзбекистон — гулзор" ашу­ла­сининг немис ва ўз­бек тиллари­да ижро этилиши бар­чага бирдек кўтаринки кайфият бағишлади.

— Концерт менга жудаям ёқди, — дейди коллежнинг 1-курс ўқув­чиси Дилноза Тўраева. — Тўғриси, маз­за қилиб дам олдим. Жаз қў­шиқ­ларининг ўзбек миллий асбоб­ла­рида ҳам жуда чиройли жаранг­ла­ши мени қувонтирди.

Шунингдек, коллежда П. Эпплтон иштирокида қўшиқчилик борасида маҳорат машғулотлари ҳам ўтка­зилди.

— Мен вилоятингизга келгунга қадар Жиззахда ҳам бўлдим,— дей­ди биз билан суҳбатда немис жаз қўшиқчиси П. Эпплтон. — Ле­кин На­воийдан олган таассуротла­рим бутунлай бошқача! Ёшларнинг санъ­атсеварлиги, жўшқинлиги мен­га ажойиб кайфият бера олди. Жаз мусиқасини танлашимга аме­рика­лик хонанда Элла Фитгералд­нинг санъати сабаб бўлган. Қў­шиқ­чилик йўлини танлаган инсон ортга чекин­маслиги керак. Юрган йўлим — бу менинг мақсадим! Бу йўллар мени кел­гусида яна сер­қуёш Ватанин­гиз­га чорлашига шубҳам йўқ. 

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6354