Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Иқтисодий тақдиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқотга кўра, пандемия даврида қийин аҳволга тушган 3,8 млн аҳолига муайян турдаги ёрдам кўрсатилган.

Сўровномада иштирок этган 1500 оиланинг 11 фоизи пандемия бошланганидан сўнг уларга бевосита ёрдам кўрсатилганини айтишган. Ёрдамнинг асосий қисми - 92 фоизи пул кўринишида бўлмаган нафақа ёки ваучерлар кўринишида, кўпроқ шаҳарларда тақдим этилган.

Даромад манбаини йўқотган оилалар бошқалардан кўра кўпроқ харажатлари ошганини таъкидлашган. Респондентларнинг 53 фоизи харажатларида катта ўзгаришлар юзага келган. Улардан 60-65 фоизи охирги 30 кунда одатдагидан кўпроқ харажат қилишганини айтишган бўлса, қолганлари одатдагидан камроқ пул сарфлашганини таъкидлашган. Харажатларнинг ошиши инқироз даврида даромад манбаини йўқотиш билан боғлиқ.

Инқирозгача даромади яхши бўлган оилалар пандемия таъсирига бардошлироқ бўлиб чиққан. Харажатлари ошганини айтган респондентлар карантингача бошқалардан кўра кўпроқ истеъмол қилгани аниқланган.

Кўрилганлар сони: 3508