Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Амина опа асли Каттақўрғондан. Мактабни тугатгандан сўнг бир олам орзу-ҳаваслар билан келажакда етук мутахассис бўлишни кўнглига тугиб, Навоий шаҳрига келади. Ўша пайтдаги Тошкент политехника институти Навоий филиалига ҳужжат топширади. Бу даргоҳда металларга совуқ ишлов бериш йўналиши бўйича таҳсил олди. Олий даргоҳни тугатгач, 1991 йилда мамлакатимиз кимё саноатида етакчи бўғин ҳисобланган "Навоийазот" ишлаб чиқариш бирлашмасига йўлланма беришади. 87-марказлашган таъмирлов хизмати цехида муҳандис-технолог бўлиб иш бошлайди.

Пайвандлаш назарияси муҳанди­си ва бюро бошлиғи, 2000 йилдан 2008 йилгача аммиак ва органик кимё ишлаб чиқариш аппаратларини таъмирлаш бўлими бошлиғи, 2008 йилдан 2010 йилгача "Нитрон" иш­лаб чиқаришига қарашли 88-таъ­мирлов цехи бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган  дав­рида пайвандлашнинг сир-асрорла­рини қунт билан ўрганди.

Шу-шу, унинг бутун ҳаёти ана шу ги­гант корхона фао­лияти билан боғ­ланиб қолади. Даст­лаб пайвандлаш ишлари би­лан бевосита боғлиқ бўлган технологик таъмирлаш бўйи­ча фаолият бошлади. Кейин­ча­лик юқо­ри босимда ишлов­чи ускуналар­ни таъмирлаш участкасида бошлиқ, пайванд­лаш бўйича етакчи мута­хас­сис вазифаларида ишлади. Бу­тун фаолияти бевосита пай­вандлаш ишлари билан боғ­лиқ эди. Ўзи ҳам пайвандлаш бўйича олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, бу мураккаб ишни яхшигина ўзлашти­риб олди.

2010 йилдан 2016 йилгача "На­воий­азот" АЖ бошқарма­сидаги бош механик бўлимида пай­вандлаш бўйича етакчи муҳандис бўлиб иш­ла­ди. Ишлаб турган даври­да ҳамма вақт соҳага оид қўлланмага муҳтож­ликни сезарди. Бу эҳтиёж пай­ванд­лаш  бўйича мутахассис тай­ёрловчи коллежлар ўқувчилари билан ама­лиёт ўтаганда, энди ишга кирган пайвандловчиларга дарс бера бош­лаганида яққол сезилди. Машғулот­лар жараёнида рус тилида чоп этил­ган "Обуча­ющие плакаты по сварке" намунала­ри­дан фойдаланишга ҳа­ракат қилиб кўрди, лекин натижаси қониқтир­ма­ди ва плакатларни ўзбек тилига ўгириб қўлланма сифатида фойдала­на бошлаганидан сўнггина кўзлаган мақсадига эриша бошлади. Кўр­газмали воситаларни ўзбек ти­ли­га ўгириб, машғулотлар ўта бош­ла­ган­дан сўнг, барча маълумотларни қўлланма тарзида нашр этиш фикри туғилди. Натижада, қўлланмага иш фаолиятидаги тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бир қанча қўшимчалар ва металларни пайвандлашга кета­диган материаллар сарфини аниқ­лаш­нинг аниқ ва осон йўлини излаб топди.

— Жуда мураккаб ва нозик иш —пай­вандлаш. Бунинг учун  электр токи­­нинг кучланишидан тортиб, ме­талл ва электрод турлари, улардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, умуман, пай­вандлаш пайтидаги энг мураккаб жараёнларни пухта билиш, амалда қўллай олиш талаб этилади. Мен буни фаолиятимда жуда кўп бор синовдан ўтказганман. Устозларим Людмила Мусакова, Альмира Рафи­ковалардан жуда кўп нарсани ўрган­дим. Бу ишда бепарволик, шошма-шошарлик ва эҳтиётсизлик оғир оқи­батларга олиб келади. Ҳозирги ёш­ла­ри­мизнинг айримлари айнан шу касбни танлаша­ди, амалиётни ўташга ёки ишга ке­ли­шади бизга. Негадир, ҳеч уқувла­ри келмайди. Ҳатто назарий билим­лари етарли эмас. Бизга келишгач, ҳам­масини бошдан бошлаймиз. Шу жа­ра­ёнда бир нарсага амин бўлдим­ки, пайвандлаш соҳасида бизда дав­лат тилидаги қўлланмалар етарли эмас экан. Тўғри, олий ўқув юртла­ри, касб-ҳунар коллежларида рус тили­даги ўқув қўлланмалари бор, лекин ҳали бу тилни тўлиқ ўзлашти­риб ол­ма­ган ўқувчилар учун пайванд­лашнинг бутун сир-асрорини улар онгига сингдириш қийин кечади. Шунда, нега энди қўшимча адаби­ёт­­­лар­дан фойдаланиб, шу соҳага таал­­луқли қўл­ланмани давлат тили­да яратиб бўлмас экан, деган савол мени бе­зовта қилди. Узоқ йиллик иш тажри­баларим, институтда олган назарий билимларимни уйғунлаш­тириб, рус тилида чоп этилган ўқув қўлланма­ларидан фойдаланиб, янги дарслик устида иш бошладим. Бу ишга малакали мутахассислар, ус­тозла­римни ҳам жалб этдим. Пай­ванд­лаш­нинг мураккаб, лекин юқори си­фатли тури аргон ёйли пайванд­лаш,  бун­дан ташқари, титанни, алю­минни ва рангли металларни пай­вандлаш жараёнини тўғри ташкил­лаштириш ва олиб бориш учун зарур бўладиган маълумотлар билан тўл­дирдим. Менинг фикримча, пайванд­лашни тўлиқ, ёрқин ифодаловчи, соҳа  мута­хассислари ва муҳандис­лари фой­да­ланишлари мумкин бўл­ган қўлланма яратилди, деб ўйлайман.

Мана, Алишер Навоий номли нашриётда "Пайвандлаш тех­ни­каси ва технологиясини ўрганиш учун услубий қўлланма" чоп этилди, — дейди А. Исло­мова биз билан суҳ­батда.

Гарчи қўлланмадаги пайванд­лаш жараёни билан боғлиқ бўл­ган тав­сия­лар, қоидалар рус ти­лидан тар­жи­ма қилинган бўлса-да, лекин од­дий ва содда, тушу­нарли қилиб баён этилган. Бун­дан фойдаланган олий ўқув юрти талабасими, коллеж ўқув­чисими фанни тез ўзлаштира олади.

Қўлланмани кўздан кечирар экан­­сиз, унда пайвандлаш тари­хидан тортиб, пай­ванд­лаш ёйи, пай­ванд чоклари­нинг асосий тип­­ла­ри, горизонтал чокларни бажа­риш­даги 112 тага яқин техника ва тех­­нологияси ҳақида батафсил маъ­­лу­мот берилганлиги­нинг гувоҳи бў­­ла­­сиз. Айрим жараён­лари ҳатто фор­­му­лалар билан кўрса­тиб бе­рилган.

А. Исломова мазкур қўлланма усти­да ишлар экан, ўзининг иш тажриба­сидан келиб чиққан ҳолда ҳали би­рорта ўқув қўлланмасида маълумот берилмаган аргон ёйли пайванд­лаш­нинг технологик жараёни чизма­сини яратди ва бу ҳақда батафсил тушунча берган. Шунингдек, эриган металлар массасини аниқлашнинг ҳам оддий ва содда усулини ўйлаб топди.

Бугун мамлакатимиз саноатида етакчи куч ҳисобланган вилоятимиз­даги йирик корхоналари малакали, ёш кадрлар билан тўлдирилишини давр талаб қилмоқда. Кириб келаёт­ган янги технологиялар, замонавий ускуналар, модернизациялаш жара­ён­ларида ҳам назарий, ҳам амалий билим ва тажрибага эга бўлган мута­хассислар бизга керак. Шу жиҳатдан олиб қараганда, А. Исломованинг "Пайвандлаш алифбоси" соҳага кириб келаётган ёшлар учун ҳақиқий алифбо вазифасини ўтайди. Ўйлай­мизки, бу қўлланма ҳадемай вилоя­тимиздаги соҳага дахлдор бўлган барча олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа таълим муас­са­саларига кириб боради.   

Исроил ХОЛБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 7244