Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ғозғон шаҳрида “Premier textile” хусусий корхонасига қарашли тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мажмуаси ишга туширилди.

Мамлакатимиз Президенти 2019 йилнинг 12 мартида Навоий вилоятига ташрифи доирасида Нурота туманининг Мармаробод МФЙида Ғозғон шаҳрининг саноатини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш топшириқларини берган эди. Шу асосда шаҳарда мармар ва гранит тошлари қазиб олиш ва уларга ишлов бериш борасида бир қатор корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, мазкур ташрифда шаҳар хотин-қизларини доимий иш жойи билан таъминлаш ҳамда тош қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар ишчи ходимларига махсус кийимлар тайёрлаб бериш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ таъсисчилигида ҳудудда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси бапо этиш вазифалари белгиланган эди.  

Куни кеча мазкур топшириқ ижроси таъминланиб, умумий қиймати 1,7 млрд сўмлик тикув-трикотаж мажмуаси “Навоий барака чеварлари” МЧЖ томонидан фойдаланишга топширилди.  

Ушбу корхонанинг ишга туширилиши туфайли ҳудуддаги 100 нафардан ортиқ хотин-қизларни бандлигини таъминланади. 

Корхона томонидан 2020 йилда 600,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш белгиланган бўлиб, бу маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаи ҳамдир.

Темур ЭШБОЕВ,

Кўрилганлар сони: 3614