Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Глобаллашув нима ўзи? Ёки "Оммавий маданият" нима дегани?! Ҳаётимизда кўп учрайдиган ушбу терминлар ҳақида қандай тушунчага эгамиз? Баъзи ёшлар буни замонавий ҳаётнинг талаби деса, бошқалари эса инсон онгини заҳарловчи бузғунчиғоя, дея таъриф беради. Хўш, қайси бири тўғри? Мана шундай саволлар айни пайтда ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмаса керак.

"Глобаллашув" атамасининг турму­ши­миз­даги ижобий томонларини ўрганадиган бўл­сак, техника асри, деб аталувчи ҳозирги дав­римизда дунё ва афкор оммада юз берадиган ян­гиликлар, ўзгаришлар, ихтиролар, фан каш­фиётларини бир зумда билиб олиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва кенг фойдаланиш каби­ларни англаш мумкин. Аммо бу атаманинг мазмун-моҳиятини "Оммавий маданият" би­лан алмаштириб, ўз қолипига кўра тушуна­ди­ганлар ҳам йўқ эмас. Ушбу тушунча ҳосиласи, ғарб маданиятига тақлид, уларга ўхшашга ин­тилиш, ўзлигини унутиб, миллий қадриятлар­ни топтаб, маънавий илдизимизга болта уриб яшаш­дан иборатдир.

Бундайлар ёшлигида ота-онага қарам, бо­қи­манда бўлиб, кейинчалик эса жамиятда ўз йўлларини топа олмай, бирон-бир касбнинг бо­шини тутолмай, бора-бора қинғир ишларга қўл уриб, ўзининг ва яқинларининг ҳаётини жа­ҳаннамга айлантираётган кимсалардир. Бу­гунги куннинг глобал муаммоси бўлган нар­ко­бизнес, терроризм ва одам савдоси каби ил­латлар бир-бирининг келиб чиқишига са­баб­чи, тинч ва осуда ҳаётимизга ўзиниг маъ­лум бир салбий таъсирини кўрсатиб турган нохуш воқеликдир. Хўш, ёшларимизнинг мана шундай оқимларга кириб кетишига нима сабаб бўл­моқ­да? Ватанидаги осойишта дамлардан, ота-она­си бағридан йироқда бўлиш наҳотки бу ёшларга маъқул келса? Ҳаммасига биргина омил: бола ёшлигида етарлича билим ол­ма­ганлиги, бунга эса оилавий муҳитнинг эъти­бор­­сизлиги боисдир. Болаликдан керакли бир касб-ҳунарга йўналтирилмаса, ўз эркига таш­лаб қўйилса, унга ҳамма шароит яратиб бе­рилса-ю, назорати унутилса (масалан, ҳар хил ўйинлар ўйнаш учун мобиль телефони, ком­пью­тер), билим олиши учун қизиқиш уйғо­тил­маса, ушбудайин қулайликда улғайган бола "маънан носоғлом" бўлиб вояга етади. Нати­жада ке­ла­жакда ўз ўрнини топа олмайди. Шун­дан сўнг унда ўзининг жаннатмакон юртидан воз кечиб, ўзга давлатда пул ишлаб, топиш фикри пайдо бў­лади, гўёки, ўзга юртда "меҳнатсиз роҳат" бордек. Бегона ўлкага борган бу кимсалар қан­дай йўл билан бўлса-да, мўмай даромад қилиш илинжида юришади. Чунки ўз юртининг туп­роғини оёқости қилиб кетган бундай нотавон­лар­да на ор-номус, на виждон бор. "Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл", деганида халқимиз нечоғлик ҳақ гапни айтган. Бунга ҳаз­рати Бобурнинг аччиқ қисмати ҳам далил бў­лаолади. Тақдир тақозоси билан ўз диёрини таш­лаб, ҳинд мулкида йирик салтанат тузган бўл­са-да, бир умр Ватан соғинчи билан яшаб ўтди у!  Аммо булар ўз юртидаги шоҳликдан воз кечиб, бегона давлат гадолигини танлаган онгсиз манқуртлардир. Глобаллашув жараё­ни­да "Оммавий маданият" таъсирига тушиб қол­ган бу кимсалар ўз ватанларидан йироқ бўлгач, уни сотиш, ғанимлар қўлига топшириш син­гари қабиҳ ишларга ҳам қўл уришади. Бунинг боиси эса улардаги билим ва тафаккурнинг етар­ли даражада шаклланмаганлиги, келажак тақдирининг нечоғли аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмаганлигидир. Баъзан мана шундай ватанфурушлар орасида оиласи, фарзанди бор кишиларни ҳам учратиш инсон қалбини ларзага солади. Наҳотки, бу манфур кимсалар ўз фарзанди, жигаргўшасига қарата ўқ узса?!

"Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йў­лида бир тану бир жон бўлиб яшаск, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қа­чон енга олмайди", деган эдилар мустақил дав­ла­тимизнинг Биринчи Президенти Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов. Албатта, ўзи­нинг неча минг йиллик шонли тарихига эга бўл­ган бу юртни қандайдир калтабин, онги паст, манфур кимсалар ҳеч қачон енга олмай­ди. Зеро, "Эртанги кун бизники, марра биз­ни­ки"дир.

Нажиба БЕКБЎТАЕВА,

кичик сержант.

Кўрилганлар сони: 6224