Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Наманганда баскетбол бўйича Ўзбекистон олий лигасининг 1-тур ўйинла­ри бўлиб ўтди. Мусобақада НКМКга қарашли "Сўғдиёна" ЖТСКнинг ёшлар ва катталардан иборат аёллар жамоалари ҳам беллашди.

Жамоалар ўйинлари қизғин ва шиддатли тус олди. Ёшлар жамоа­си гуруҳда Наманган, Андижон, жиз­зах­лик­лардан устун келиб, фи­нал йўлланмасига эга бўлди. Ҳал қилувчи ўйинда навоийлик қизлар Олмалиқ кон-металлургия комбина­ти жамоасига 58:72 ҳисобида им­кониятни бой берди. Катталар жа­моа­си ҳам финал­да Нукус жа­моа­си­дан 43:67 ҳисобида ортда қолиб, иккинчи ўринни қўлга киритишди.

— М. Шозамонова, М. Караева, А. Князева, Е. Гринько, О. Мусақова, Ш. Қувондиқова, Г. Нусратовалар умид­ли баскетболчиларимиздан, — дей­ди "Сўғдиёна" ЖТСК баскетбол бў­йича аёллар терма жамоаси мураб­бийи Шуҳрат Сафаров. — Шу ойнинг ўрталарида  2-тур ўйинлари бошланади. Ҳозир­дан барча мусо­ба­қаларга тайёр­гарлик машғулот­ла­рини олиб бо­раяпмиз.     

Вилоятимиз жамоаси "Fалаба учун кўрсатилган ирода" номина­ция­­си билан ҳам тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 5876