Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Яқинда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан учрашди.

"Ватан келажаги сенинг қўлингда" шиори остида ўтказилган тадбирда Пре­зидентимиз раҳнамолигида ёш авлодни комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этишига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борадаги эзгу ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

"Ёшлар маркази"да ўт­ка­зил­ган учра­шув­да вилоятдаги умум­таълим мак­таб­лари, ака­де­мик лицей ва касб-ҳунар кол­леж­ла­рида таҳсил олаётган, тур­ли со­ҳаларда меҳнат қилаётган 400 на­­фардан зиёд ёш иштирок этди.

— Мустақиллик йилларида йи­гит-қиз­ларимиз халқаро фан олим­пиадалари, нуфузли спорт мусобақалари, турли йи­­рик му­сиқа ва санъат танловлари, фес­тиваллари, кўргазмаларида дунё­­да ҳеч кимдан кам эмас­лигини намоён қилиб келмоқда, — дейди "Ёш лидер­лар" тўга­раги раҳбари Ҳулкар Fаппо­ро­ва. — Бунда навоийлик ёшлар­нинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Қизғин фикр алмашувлар тар­зида ўт­ган мулоқотда ёшлар ўз так­лиф-муло­ҳазалари, ҳаётда учрайдиган айрим муам­молар тўғрисидаги дадил фикр­лари билан фаол қатнашди. Айниқса, мак­таб ўқувчиларининг акаде­мик лицей ва касб-ҳунар кол­леж­ларига саёҳатлар уюш­ти­риш, абитуриентлар учун НДПИ ва НДКИ қошида тўгараклар фао­лия­ти­ни йўлга қўйиш, кол­лежларнинг ве­теринария йўна­лишлари учун махсус жиҳозлар билан таъминланган лабора­ториялар барпо этиш ҳамда би­ти­рув­чи­ларнинг бандлигини назорат қилиш, шаҳардаги мар­­­казий дам олиш ва ис­тироҳат боғида чегирмали Wi-Fi хона­лари ташкил қилиш, спортчи ёшларни моддий қўл­лаб-қувватлаш каби так­лиф­лари кўпчилик томонидан қўл­лаб-қув­ватланиб, мутасадди раҳ­­барларга тегишли топши­риқ­лар берилди. Муло­қотда тадбиркорлик фаолияти билан шу­ғулланаётган ёшлар ҳам ўз­лари амал­га ошираётган иш­лар ва келгуси ре­жалари ҳа­қи­да фикр алмашди.

— Бугунги учрашувда тўга­ра­гимизни лего роботлар жам­лан­­маси билан таъ­минлаш ҳа­қидаги таклифим қўллаб-қув­ват­­ланганлигидан хурсандман, —  дей­ди Creative инновацион ғоя­лар тўгараги аъзоси Сар­дор Раҳмонов. — Бу дастур ор­қали ўқувчилар назарий билим­лари­ни амалиётда татбиқ қи­лишлари учун бир қанча имко­ният­лар мавжуд. Гуруҳ аъзо­ла­ри­нинг дастурлаш тили ва ме­ханикани ўрганишлари би­лан бир­га, тех­ник ижодкорлик қо­би­лияти ҳам ривожланади.

Тадбир якунида ўз йўналиши бўйича салмоқли ютуқларга эри­шаётган ис­теъдодли йи­гит-қиз­ларга вилоят ҳо­ким­лигининг эс­далик совғалари топши­рилди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7103