Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни пайтда вилоятимиздаги мавжуд фермер хўжаликлари раҳбарларининг 144 нафарини аёллар ташкил этса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳам 6500 нафардан ортиқ хотин-қиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бу юртимизда амалга оши­рилаётган иж­ти­моий-иқтисодий юкса­лишлар жараёнида аёл­лари­миз­нинг фаол иш­тироки ҳар томонлама кенгайиб бо­ра­ётган­ли­гидан дарак бера­ди, ал­батта.

Яқинда O'zLiDeP ви­лоят ҳудудий партия таш­килоти томонидан Навбаҳор тума­нидаги 11-сонли мусиқа ва санъ­ат мактабида ўтка­зилган бизнес-семи­нарда ҳам шу хусусда сўз борди. Партия ва­кил­лари билан бирга­лик­да тадбиркорлик со­ҳасида ўз ишини бош­ла­моқчи бўлган хотин-қиз­лар ва бошқа ҳамкор таш­килот мутасад­ди­ла­ри иш­тирок этган тадбирда Пре­зи­ден­тимизнинг вилояти­мизга ташрифи чоғида бел­­ги­ланган устувор ва­зифа­ларга тўхталиб ўтил­ди. Шунингдек, сўзга чиқ­қан­лар томонидан ҳуду­дий партия ташкилоти­нинг жорий йилга мўл­жал­лан­ган комплекс ҳа­ракат дас­тури ижроси юзасидан фикрлар бил­дирилди. Тадбир даво­мида бугунги кунда тад­биркорликни бошла­моқ­чи бўлган аҳоли, шу жумладан, хотин-қиз­ларимиз олдидаги муам­­моларни ҳал этиб бериш, "Оилавий тад­биркор­ликдан мус­таҳ­кам оилага" тамойилини амалда қарор топтириш депутатлар ол­дида тур­ган долзарб ва­зифа экан­лиги таъкид­ланди.

Якунда мутасаддилар то­монидан ишти­рокчи­ларнинг саволларига жа­воблар қайтарилди.

Аслиддин АПТАРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6259