Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ёшлар маркази"да бўлиб ўтган "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичида Навоий шаҳар "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулҳаё Қурбонова ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Унинг тақдимоти "Фуқаролар йиғини ҳудудида маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш масалалари"га бағишланди.

— Мазкур лавозимда 2 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Фарзандлари­миз­ни жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, оила — маҳал­ла — таълим муассасаси ҳам­корлигини янада мустаҳкамлаш, ай­ниқ­са, маҳалла маслаҳатчиси зим­масига катта масъу­лият юклайди, — дейди Г. Қурбонова. — Ҳудудимизда 2350 та оила, 8150 нафар аҳоли ис­тиқомат қилади.

Вилоятда 303 нафар маслаҳатчи фаолият кўрсатмоқда. Улар томони­дан жорий йилнинг ўтган даврида 245 мингдан зиёд оила, жумладан, 61800 мингдан ортиқ ёш оиладаги ижти­моий-маънавий муҳит ўрганилди. Икки мингдан ортиқ оиладаги турли низоли ҳолатларга барҳам берили­шига кўмаклашилди ва 30 дан ортиқ эрта никоҳнинг олди олинди.

Маслаҳатчиларнинг маҳалла фа­оллари, профилактика инспектор­ла­ри билан ҳамкорликда амалга ошир­ган ишлари натижасида жорий йилда вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари 20 тадан 8 тага камайган.

Танловда 10 нафар иштирокчи ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар тақдимотини намойиш этди. Иш фаолиятига оид тажрибаси, соҳа­га оид қонун ҳужжатларидан хабар­дорлиги синовдан ўтказилди.

Нурота тумани, "Орасой" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Дил­о­ром Рўзиқулова иккинчи, Кармана тумани, "Сардоба" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Ҳақиқа Бобому­ротова учинчи ўринни эгаллади.

Хуршида НАРЗИЕВА.
Манбаа: kun.uz
Кўрилганлар сони: 6158