Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Баҳор бутун борлиққа ўз сепини ёйиб, ҳаётимизга янгича мазмун олиб кирди. Айниқса, фасл жозибаси дашту далаларни яшнатиб, яшартириб юборди. Бундан завқ олган одамлар эртанги кун ташвиши йўлида кўкламги тадбирларни бажаришга киришди. Энг муҳими, деҳқон даласи, чорвадор яйлови, аҳоли томорқаларида қайноқ ҳаёт бошланди.

Дарҳақиқат, бугун вилоятимиз­нинг қайси бир манзилига бор­манг, яратувчанлик ишқи билан яшаётган, ўз яшаш манзилларини обод этишга чоғланган юрт одамлари шижоатини кўриб, обод шаҳар ва қишлоқлар чиройидан дилингиз яйрайди, албатта. Нега­ки, фасллар келинчаги хосияти нафақат ўз таровати билан, балки қутлуғ қадами ва қут-баракали ташрифи билан ҳам барчамизга қадрлидир.

Хусусан, одамларимиз онгида томорқа маданияти, ерга бўлган муносабат каби қарашларни уй­ғотиш, бу борада ўзига хос тизим яратиш ва амалга ошириш бу­гунги куннинг муҳим ва устувор ва­зифаларидан биридир.

Шу мақсадда, ҳукуматимиз то­монидан жорий этилган бир қатор эзгу тадбирлар ишимизга дас­туриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай саъй-ҳаракат­лар, албатта, олиб бораётган оқилона сиёсати­мизнинг ёрқин намунасидир.

Бу ишлар кўлами ҳақли равиш­да вилоятда қишлоқ аҳолисининг томорқа ерларидан самарали ва унумли фойдаланиши, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, бо­зорларда нарх-навонинг бар­қа­рорлигини сақлаш, аҳоли онги­да томорқа маданиятини юксал­ти­риш билан бирга, вилоятимиз аҳли­нинг ерга бўлган муноса­ба­тини ва аҳоли имкониятларини янада кенгайтириб юборди.

Айниқса, вилоятимизда "Карма­на Агрофирма", "Кармана Пар­ран­да Агрофирма", "Конимех Агро", "Қизилтепа Агрофирма", "Навба­ҳор Агрофирма", "Навба­ҳор Агро экспорт Агрофирма", "Навоий Фаворит Сервис Агро­фир­маси", "Элита Замин Неъма­ти Агрофир­ма", "Нурота Агро­фир­ма экспорт", "Хатирчи Агро­фирма" масъулия­ти чекланган жамиятлари ва "Мақ­суд Агро­фирма" хусусий кор­хонаси таш­кил этилиши аҳолини турли экин уруғлари, минерал ўғитлар, поли­этилен плёнкалар, уй ҳайвонлари, техника ва моддий ресурслар би­лан таъ­минлаш им­ко­­ният­ла­рини яна­да оширди.

Шунинг билан бирга, бундай агрофир­ма­ларнинг ташкил этилиши нафақат ички ва ташқи бозорни сифатли маҳсу­лот­лар билан таъминлаш, балки то­мор­қалардан юқори ҳосил олиш, бозор эҳ­тиё­жига қа­раб маҳсулот етиштириш, етиш­­тирилган қишлоқ хўжалиги маҳ­су­лот­ларини харид қилиш, сақлаш ва экс­порт қилишга кенг ва тенг шароитларни яратди.

Бунинг натижасида жорий йилда 42 та қиш­лоқ фу­қаролар йиғини ҳудудла­ри­даги 134 мингга яқин хўжаликларга те­гишли бўл­ган 12667 гектар аҳоли то­морқа ери­да турли маҳсулотлар етиш­тириш иш­лари жадал суръатлар билан бош­лаб юбо­рилди.

Жумладан, шахсий томорқа ер май­дон­ларининг 4858 гектарига сабзавот экинлари, 2798 гектарига картошка, 861 гектарига полиз экинлари ва 4150 гек­тарига ҳар хил экинлар экилиши яку­нига етказилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда маҳаллий ти­­жорат банклари томонидан кредит­лаш дастурига асосан 1928 бош йирик шох­­ли қорамол, 7280 бош қўй, 1100 бош эчки, 187 та қуён ва 27115 та пар­­­­ран­да со­тиб олиш режалашти­рил­ган. Юқо­­ри­даги бар­ча хайрли ишларга вилоятимиз бў­йича 2015 йилда 45,5 мил­­лиард сўм маб­­лағ сарфланиши ва бу маблағлар аҳо­­лига имтиёзли ра­виш­да кредит шакл­­да берилиши кўзда ту­тилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ви­­лоят бўйича 1689 та кам таъминланган оила­га ва уларнинг 281,9 гектар то­морқа майдонига картошка, пиёз, сабзи, карам, помидор, бодринг, кўкатлар ҳам­да бош­қа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун уруғлик, кўчат ва ниҳоллар ет­казиб берилди. Шунингдек, уларнинг тур­муш шароитларини яхшилаш мақ­са­дида, 12 минг та парранда ва 176 бош қо­­рамол билан таъминлаш ишлари ҳам олиб бо­рилмоқда.

Айниқса, миришкорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган жалойирликлар, қўш­­­­ни Пахтачи тумани миришкор­лари­дан деҳқончилик сирларини, иссиқ­хо­налар таш­кил этиш ва томорқалардан  3-4 мар­тадан ҳосил олиш тажрибасини ўр­ганиш тизими йўлга қўйилгани ма­ҳаллий аҳоли вакилларига ҳаётий ибрат бўл­­моқда.

Мухтасар айтганда, жойларда олиб бо­рилаётган кенг кўламли яратувчанлик ва ободонлаштириш ишлари ҳамда қизғин пал­­лага кирган баҳорги юмушлар за­мирида фаровон турмуш шароитларини яратиш­га аҳд қилган фидойилар инти­лишини кўрамиз. Келажак йўлидаги бун­дай эзгу тад­бирлар қалбимизга ҳа­миша олам-олам ғурур ва ифтихор ба­­ғиш­лайди.

Абдумажид ЖЎРАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7460