Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшларни жисмонан бақувват, руҳан соғлом, кучли ирода ва матонатли қилиб тарбиялаш мақсадида Кармана туманида жойлашган "Офтобжон" болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳида "Ёш қутқарувчилар" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда "Ватанпарвар" ҳамда "Алпомиш" гуруҳлари дастлабки шартда фуқаро муҳофазаси, жабрланганларга 1-ёрдам кўрсатиш бўйича билим, кўникмаларини назарий саволларга жавоб бериш орқали намоён этишди. Кейинги босқичда қатнашчиларнинг ёнғинни бартараф этишга оид ҳаракатлари баҳоланди. Шунингдек, иштирокчилар мусобақа давомида зилзила бўлганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам, сувга чўкаётган болани қутқариш бўйича эгаллаган маҳоратларини синовдан ўтказишди. Оромгоҳнинг спорт майдонида бўлиб ўтган жисмоний тайёргарлик баҳсларида жамоа аъзолари арқон тортишда беллашишди. Мусобақа якунида тенг кучга эга деб топилган жамоалардан фаол йигит-қизлар "Энг яхши иштирокчи", "Энг яхши спортчи" номинациялари билан тақдирланишди.

Халил ПРИМБЕТОВ,

Ҳулкар ҲАМРОЕВА,

вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5676