Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Санъат — инсон қалбининг гўзал, таъсирли руҳияти. У қалбда туғилади ва яшайди. "Ўзбекистон" телевидениесининг "Дилнаво"  кўрсатув дастурида шу йил конимехлик истеъдодли хушовоз хонанда Қодир Жўра­қулов ижросидаги мумтоз, лирик қўшиқлар санъатсевар халқимиз ҳукмига ҳавола қилинди. Ранг-баранг қўшиқлар ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ тилларида ижро этилди.

Булар дастур мазмун-мо­ҳиятини оширганининг туб мағзида Қодирнинг истеъ­до­ди асос бўлганлиги, шак-шубҳасиз. Чунки у шу тил­лар­­нинг жозибасини, шира­си­ни, оҳангдорлигини, хул­лас, одамлар кўнглига ҳузур­бахш руҳда етиб боришини ўзининг ижрочилик маҳора­ти билан кўрсата олди. Унинг санъати ихлосманд­лар­га  мақ­бул келди, шекилли, кўр­сатув телеви­дениеда так­рор ва такрор кўр­сатилмоқда. Яна қувонарли томони: ушбу дастур Ўзбе­кис­тон Миллий телерадио­ком­паниясининг олтин хази­насидан муносиб ўрин олганлигидир.

Қўшиқчилик санъатига чин меҳрини қўйган, унинг заҳ­мат, меҳнатига бардош бер­ган; изланишларда ўзига хос­лик жиҳатларни топишга интилган одамнинг мақсадга етмоқлиги аниқ. Қодир бо­ла­лик, ёшлик йил­ла­рида қўлига ру­боб, тор олиб, со­зан­далик­нинг сир­ларини ўзлашти­риб бориш билан бир пайтда қўшиқ куйлаб, мукаммалликка эришиш учун интилди. Интилар, изланар экан, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов, Ота­жон Худойшукуров, Бобому­род Ҳамдамов сингари етук санъ­аткорлар яратган мак­таб­га эътиқод қўйди; улар санъ­атидан сабоқ олиб, ўз талқи­нида ижро қилиш, гар­чи қи­йин бўлса-да, тинмай меҳнат лозим эканлигига ишонч ҳосил қилди ва қатъ­ийлик билан ўз устида ишла­ди.

Маҳорат, истеъдод эъти­роф этилганда, беихтиёр, ки­шида ҳавас, эътиқод ўз-ўзидан вужудга келадики, уни зўр ҳаяжонли олқишла­ри­миз билан кўрсатамиз. Бу, албатта, инсон талантига бўл­­ган чексиз меҳр-муҳабба­тимиз ифодасидир. Бунга эришмоқ хонанда, санъаткор учун нақадар бахт! Қодир Жўрақулов бунга етишиш, шундай қувончли кунларни кўриш учун кўп ва хўп меҳнат қилди, тинимсиз изланди...

— Халқимизнинг доно нақ­ли бор: "Яхшига эргашсанг, яхшилик кўрасан".Қодир Жў­­рақулов билан ўзаро ижо­дий ҳамкорликда бўлиб юр­ганимиздан жуда мамнун­миз, — дейди НКМКга қа­рашли "Фарҳод" ма­да­ният саройининг "Ниҳол" оркес­три раҳбари Fайрат Маъ­дул­лаев. — "Дилнаво" теле­кўрсатувида куйланган қў­шиқ­ларга басталанган куй­ларни ўзимизнинг вилоят мусиқачилари ижро қилиш­ди. Ўшанда ҳам қувониб, ҳам масъулиятни ҳис қилиб, бор кучимиз билан ўз қобилия­ти­мизни кўрсатишга интилдик.

Қодир Жўрақулов ўттиз ик­ки йилдан буён Конимех ту­ман маданият уйида ҳалол ва виждонан хизмат кўрса­тиб келади. "Ёшлик" ашула ва рақс ансамблининг ба­диий раҳбари; ансамбль аъзо­лари туман, вилоят ва ҳатто, рес­публика миқёсида бўлиб ўт­ган маъна­вий-маъ­ри­фий тад­­бирлар­да ҳам иштирок этиб, ўз санъат­ла­рини на­мо­йиш этиш­ди.

Санъат, санъат­кор эл наза­рида бўлмо­ғи керак. Қ. Жў­рақу­лов са­мара­ли ва фи­до­корона меҳ­нат­ла­ри учун "Қо­ра­қалпо­ғис­тонда хиз­мат кўр­сат­ган ар­тист", "Ўз­бе­­кис­­тон Рес­пуб­ли­ка­сида хиз­мат кўр­сат­­ган ма­даният ходи­ми" ун­вон­ла­рига сазовор бўлди.

Истеъдодлар қишлоқда ту­ғилади ва шаҳарда машҳур бўлади, деган ҳазиломуз гап санъат аҳли орасида юради. Балким... Аммо орамизда шундай камтарин истеъдод­лар учрайдики, улар жонажон қишлоғида яшаб туриб, обрў қозониша олади. Бунда улар ўз қобилиятларига ишони­ша­ди. Бу ишонч уларнинг пар­возига қудратли қанот ба­ғиш­лайди. Севимли хо­нан­дамиз Қ. Жўрақулов ана шун­дай ибратли йўлни тан­лаган ва қалби буюрган­дек, санъ­ат­нинг машақатли, аммо ша­рафли йўлида фи­дойилик кўрсатиб яшашни инсоний­лик бурчим, деб бил­ганлиги — унинг мард ва тан­ти инсон эканлигидан­дир.

Қодир куйлашга қодир экан, юксак парвозига тилак­дошмиз!

Раҳим ҚОДИР,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Кўрилганлар сони: 7072