Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 18 сентябрдаги “Мобиль  гуруҳлар базасида  мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов  лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги  786-сонли карорига  асосан Навоий вилояти Нурота туманидаги Жарма, Хайриобод ва Янгибино қишлоқларида 1-сонли МТТга бириктирилган Мобил гуруҳларни очилишикўтаринки руҳда ўтказилди.

Ушбу мобил гуруҳларга жами 96 нафар 3-7 ёшдаги болалар бепул мактабгача таълим билан қамраб олинади. Ушбу мобил гуруҳларни ташкил этишдан асосий мақсад болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, МТТларига бормайдиган болаларга таълим хизматларини кўрсатиш, ва уларни ҳар томонлама етук, интеллектуал, жисмоний камол топиши учун шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Болаларда ижтимоий мослашувни таъминлаш ва бошланғич таълимга тайёрлаш асосий масаладир.    

Кўрилганлар сони: 3597