Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота тумани марказидан 35 км узоқликда жойлашган “Жарма” маҳалла фуқаролар йиғини Оққула қишлоғи ҳудудидаги банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш даражаси сифатини ошириш ва қишлоқ ихтисослашувидан келиб чиқиб, мазкур ҳудудда 20 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 44.6 млн.сўм субсидия ажратилиб, 10 гектар ер майдонида узумчилик йўналишида боғдорчилик ташкил этиш учун 10 минг туп юқори навли узум кўчатлари харид қилинди.

Бандлик ва Мехнат муносабатлари вазири Нозим Бахтиёрович Хусанов олиб борилаётган ишлар натижаси билан танишиб, кенг жамоатчилик билан биргаликда илк кўчатларни экишни бошлаб берди. 20 нафар ишчиларга аъзолик кооперация бадалини тўлаб бериш тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.

 

Кўрилганлар сони: 3451