Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  9  сентябрдаги Ўзбекистон Республикасида “Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонининг  қабул қилиниши  нотариат институти  соҳасида  янги  тарихий-сиёсий босқични  бошлаб  берди.

  Мазкур Фармонга биноан барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

  Шу муносабат билан 2020 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси вилоят адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг гувоҳномаси ва бошқа таъсис ҳужжатлари вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов томонидан ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Саатовга топширилди.

Нотариал палатанинг вазифалари нималардан иборат ва у нима учун хизмат қилади?

                    Нотариал палатанинг вазифаси қуйидагилардан иборат:

  - хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

  - низоларнинг олдини олувчи институт сифатида нотариат ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, шунингдек, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малакаси оширилишини ҳамда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;

  - ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

  - тавсиявий характерга эга бўлган нотариал ҳаракатлар бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

  - аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

  - давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

  - хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, хизмат текширувлари ўтказиш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш;

  - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан нотариал фаолият масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;

  - нотариуслик фаолияти масалалари бўйича (халқаро) илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказиш;

  - матбаа ва ноширлик фаолиятини йўлга қўйиш (лицензия асосида).

Шунингдек, Нотариал палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси барча нодавлат нотариал идоралари нотариусларини бирлаштирувчи, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона ташкилотдир.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси хорижий давлатларнинг ўхшаш ташкилотлари билан халқаро алоқалар ўрнатилган бўлиб, соҳада хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда.

 

  Бугунги кунда нотариал ҳизматларни сифатли ташкил этиш ва халқимизнинг сарсончиликка дуч келишини олдини олиш мақсадида Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларидан ёки Республикамизининг исталган ҳудудида фаолият олиб бораётган нотариуслардан қуйидаги ҳавола (ссылка)лар орқали онлайн-маслаҳат олиш реал вақт режимида ташкил этилган.

  Ушбу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, бу фуқароларимизга қулайлик яратади ва уларнинг қимматли вақтларини тежашга хизмат қилади.

  https://www.facebook.com/groups/notariusmaslahati/?ref=share

 

   https://t.me/notariusmaslahati

 

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг  Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси

Кўрилганлар сони: 775