Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизнинг эртанги порлоқ келажаги бугунги ёш авлоднинг интилишлари, орзу-мақсадлари билан бевосита боғлиқ. Чуқур билим, кенг дунёқараш, мустақил фикрга эга йигит-қизлар Ватан тараққиёти учун юракдан бел боғлашади.Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан вилоятимизда бўлиб ўтган "Нима қилдик Ватан учун?" ёхуд "Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остидаги ёшлар фестивали юзлаб қатнашчиларда ана шу мақсадни янада мустаҳкамлади.

Икки кун давом этган фести­вал­­­­да таниқли хонандалар, шоир ва ёзувчилардан иборат тар­ғибот гуруҳлари вилоятимиз бўйлаб жой­­ларда бўлиб, ёшлар билан уч­рашишди. Фестиваль дои­ра­сида ташкил этилган тад­бир­лар­да истиқлол яратган кенг имко­ният­лар, барпо этилган таъ­лим масканлари, спорт мажмуа­ла­ри ёш­ларга кўрсатилаётган ул­кан меҳр-муҳаббат намунаси экан­лиги хусусида сўз борди. Ҳар бир йигит-қиз ўз иқтидори, қо­би­лия­ти, илми билан бу ғам­хўрлик­лар­га муносиб жавоб қай­таришга масъ­уллиги таъкид­лан­ди. На­воий шаҳ­ридаги "Меҳ­ри­бон­лик уйи"­­да ўтказилган "Ҳур­мат ва из­зат ила" мавзусидаги ма­­­да­ний-маъ­­­­ри­фий тадбир ҳам бо­ла­жон­­лар­да катта таассурот қол­дирди.

— Бу ерда тарбияланаётган 112 нафар боланинг барчаси меҳ­­­нат ва спорт тўгаракларига жалб этил­ган, — дейди "Моҳир қўл­лар" тў­­гараги раҳбари Дил­бар Бозо­ро­ва. — Шунингдек, ёз мавсуми­да тар­бияланувчилар "Шаб­­бо­да" ором­гоҳида дам олишди. Булар­нинг ба­ри улар бўш вақти унум­ли ўта­ётганини бил­диради. Доим фойдали маш­ғулот билан банд бўл­­ган болалар гиёҳванд­лик син­гари турли ил­лат­лардан узоқ­да бўлади. Шунга кўра, раҳ­баримиз Дилбар опа Орзиева та­шаббуси билан турли танлов, бел­лашув­лар ўтказиб ке­лин­моқда.

— Амалий санъатнинг сомон­чи­лик йўналишида "Камалак жи­лоси" республика танловида 3-ўрин­ни қўлга киритдим, — дейди тарбияланувчилардан бири Абдусаид Аллаев. — "Бобо ва набира" ижодий ишим ўзимга жуда ёқади. Келажакда ҳарбий бўл­­­моқчиман. Ватанимиз чега­ра­­­сини мардона қўриқласам, дей­ман.

Тадбир меҳмонлари — истеъ­дод­ли санъаткорлар Сардор Ма­мадалиев ҳамда Амира Али­бекова энг улуғ, энг азиз байрам билан болажонларни қутлаб, улар­­га эсдалик совғаларини тақ­­­дим қилишди.

— Мурғак қалб эгаларида катта орзуларни кўриб, қувонаяпман, — дейди хонанда А. Алибекова. — Улар она юртимизнинг меҳ­ри­ни ҳис қилиб туришибди. Бун­дай фарзандлари бор юрти­миз­нинг келажаги, албатта, порлоқ бў­лади.

Фестиваль давомида туман­лар­да ёш ҳунарманд, рассом­лар­нинг кўргазмалари ҳам бў­либ ўтди. Шунингдек, гиёҳванд­лик, терроризмнинг аянчли оқи­батлари мавзусидаги давра суҳ­­батлари ёшларни сергак­лик­­ка чорлади.

— Биз ёшлар Ватанимиз ри­вожи йўлида бор билимимизни сарфлашга тайёрмиз, — дейди фес­­тиваль иштирокчиси, НДПИ қошидаги академик лицей ўқув­чиси Сабина Худойқулова. — Ўт­­ган йили "Президент асар­ларини ўрганамиз" республика танловида Гран-при соҳиби бўл­дим. Келажакда бундан-да юк­сак марраларни забт эт­моқ­чиман.

Фестиваль якунида Алишер На­воий номидаги маданият ва ис­тироҳат боғида гала-концерт уюш­­тирилди. Ватанни мадҳ этув­­чи тароналар, шўх рақслар бар­ча­га уну­тилмас таассурот улаш­ди.

Зулфия БОБОЕВА,

Жумамурот МИРЗАЕВ олган сурат.

Кўрилганлар сони: 6840