Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармаси томонидан ёш оилалар учун 48 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди. 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағэвазига барпо этилган бинода барча зарур шароитлар яратилди.

Юртбошимиз раҳнамолигида аҳо­лини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, пировардида янги оилада улғайиб келаётган нав­қирон авлодни ҳеч кимдан кам қил­мас­дан вояга етказиш, уларга барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакати­мизда йилдан-йилга кўлами кенга­йиб бораётган бунёд­корлик ишлари­да замонавий ечим ва миллий архи­тек­­тура уйғунлиги аҳоли учун манзур бўл­моқда. Вилоятимизда ҳам бунёд­корлик йўналишида муайян ишлар амалга оширилаётир.

Хусусан, Зарафшон шаҳрида кон-металлургия комбинати тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қи­лаётган шаҳардаги ёш оилалар учун 40 ва 48 хонадонли кўп қаватли уй­лар­нинг барпо этилгани юксак эъти­бор намунаси бўлди. Учқудуқ тума­нида ҳам 40 хона­донга мўлжалланган кўп қаватли ту­рар-жой қурилиб, хона­донлар кали­ти ёш оилаларга топ­ширилди.

Учқудуқлик ёш оила соҳиби Ортиқ Файзуллаев кириб келаётган 2015 йил­ни янги уйда нишон­ла­моқ­да. Икки хонали шинам хона­дон­да рўз­ғор юмушларига енгиллик яра­тиш мақсадида барча қулай­ликлар мав­жуд.

— Конституциямиз қабул қилинга­ни­нинг 22 йиллиги арафасида янги хонадонга эга бўлганимиз ёш оила­ларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ифо­дасидир, — дейди уй бекаси Маҳ­буба Муллаева. — Турмуш ўртоғим кончилик соҳасида самарали фао­лият олиб бораётганлиги сабабли меҳнати муносиб қадрланмоқда. Фарзандларимиз билан янги йилни янги уйда кутиб олаётганимиз янада мамнуният бахш этади. Зеро, янги уйларда файз ва тароват бор.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Кўрилганлар сони: 8623