Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Корея Халқ Демократик Республикасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ёшлар ўртасида 64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган навоийлик Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Кумушхон даст кўтаришда 97 килограмм, силтаб кўтаришда 125 килограмм, икки кураш натижасида эса 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати Кумушхон Файзуллаева бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, бу натижа Кумушхонга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

 

Кўрилганлар сони: 1491