Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида жойлашган ёзги, қулай дам олиш масканида “Silk Road Resort & Spa” МЧЖ томонидан янги экотуризм ҳудуди ташкил этилиб, пляж зонаси яратилиши режалаштирилган.

Юқори жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган ёзги дам олиш маскани лойиҳасининг умумий қиймати 3 мрлд сўмни ташкил этиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида вилоятда яна 150 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган. 

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, мини Диснейленд, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш айвонлари, ресторан, ёзги терасса, СПА салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт ўйингоҳи, авто тураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ўз ичига олиб, бунда ташриф буюрувчилар учун очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари мароқли дам олишга хизмат қилади. 

Кўрилганлар сони: 2858