Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлигига номзодларга овоз бериш жараёни вилоятнинг барча сайлов участкаларида МСКтомонидан белгиланганидек соат саккизу ноль нолда бошланди.

Олис Томди ва Конимех, тоғли Нурота ва Хатирчи туманлари, Учқудуқ ва Зарафшон каби шаҳарларда сайловчилар ўзлари муносиб деб топган номзодлар учун овоз беришмоқда.

Мамлакатимиз келажаги учун муҳим ушбу кунда барча сайловчиларнинг аъло кайфият билан сайлов участкаларига келаётганлиги ҳамда улар юртимиз эртасини белгилашда ўз овозлари билан қатнашаётганларидан мамнун эканликларини илғаш қийин эмас.

- Жорий йилда Ўзбекистон Миллий университетининг талаблари сафига қабул қилиндим, — дейди Нурота туманининг “Нурфахр” МФЙ 404- сайлов участкасида овоз берган Ҳасан Истиловов. – Биринчи марта сайловда иштирок этмоқдаман.Ўз овозимиз билан мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларда иштирок этаётганлигимиздан бахтиёрмиз.

Сайловда вилоят ҳокими Қобилжон Турсунов Кармана туманининг “Шибзон”МФЙдаги 62-сайлов участкасига бориб, Парламент ва маҳаллий Кенгашлардаги ўз номзодларига овоз берди.Сайлов вилоятда уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

 

Кўрилганлар сони: 3309