Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилояти филиал, Халқ таълими бошқармаси ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ёшлар учун давлат фуқаролик хизмати фаолияти билан бевосита танишишга йўналтирилган танишув семинари бўлиб ўтди.

 

Семинар давомида “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармоннинг мазмун моҳияти, “Инсон капиталини ривожлантириш тараққиётнинг муҳим омили”, “Таълим менежменти, унинг замонавий усуллари ва ходимларда бошқарув кўникмаларини ривожлантириш масалалари” мавзуларида маърузалар тингланди.

 

Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда иқтидорли ёшлар, хотин-қизлар орасидан истиқболли ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш ҳамда уларнинг селекциясини амалга ошириш, ва ёш кадрларни давлат фуқаролик хизматига мақсадли равишда тайёрлаб бориш ҳам келишиб олинди.

Кўрилганлар сони: 2947