Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти гигант корхоналарга бой, ўз салоҳиятига эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар бисёр.

Илк бор Навоий вилоятида ана шундай тадбиркорлар ҳамда фаолиятини энди бошламоқчи бўлиб турган ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватловчи ва таклифларни ишлаб чиқувчи, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик, янги ғоялар ва энг илғор тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, вилоятда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича таклифларни шакллантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи — “Инновацион ривожлантириш кенгаши” 2019 йилнинг 6 январида ташкил этилган эди.

Бугун Навоий вилоятида иқтисод ва бизнес муҳитини янги поғонага олиб чиқишга қаратилган инновацион ривожлантириш Кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва соҳа ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама этилмоқда. Ушбу йиғилишда вилоят ҳокими К.Турсунов, хорижий ҳамда республикамиздаги энг тажрибали тадбиркорлар қатнашмоқда.

Форум давом этмоқда.

 

 

Кўрилганлар сони: 2928