Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 3 ёшли қизалоқ 15 метр чуқурликдаги ўрадан олиб чиқилган.
 
“Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган “Мираж-1” боғдорчилик дала ҳовлиларида яшовчи Лобар Мардова Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, Вишнёва кўчаси 94-уйнинг орқа томонидаги оқава сувларини тортиб олиш учун мўлжалланган 15 метр чуқурликдаги ўрага, 2016 йилда туғилган Дилноза Мақсудова тушиб кетганлигини айтиб уни чуқурдан олиб чиқишда ёрдам сўраб мурожаат қилди“, - дейилади хабарда.
 
Қайд этилишича, воқеа жойига Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Т.Ешмуратов бошчилигида гуруҳ етиб борган ва улар зудлик билан чуқурлик атрофи ҳамда ўранинг тупроқ деворлари мустаҳкамлиги ўрганиб чиқишган. Шундан сўнг лейтенант У.Хусанов арқон ёрдамида чуқурликка туширилган ва қизалоқ арқон ёрдамида соғ-саломат юқорига олиб чиқилган.
 
Кўздан кечирилганда қизалоқ соғ-саломат эканлиги аниқланган ва унга психологик ёрдам кўрсатилган. Болани қўшимча текширувдан ўтказиш учун Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига жўнатилган. Қайд этилишича, ҳозирги вақтда у соғ-саломат, ота-онаси бағрида.
Кўрилганлар сони: 3223