Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу ҳақда бугун, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти юзасидан ўктказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига таҳлилий маълумотлар тақдим қилинди.
Навоий шаҳридаги “Коворкинг” марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган анжуман “15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилиб, унда бошқарма бошлиғи Анвар Муҳаммадиев монополияга қарши курашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида олиб борилаётган ишлар, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар, соҳадаги муаммо ва янгиликлар хусусида гапириб ўтди.
Якунда бошқарма ҳамда журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар ўртага ташланди.

Кўрилганлар сони: 2989