Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қобил Турсуновнинг сўзларига кўра, бугунги кунда вилоятда қарийб 1 миллион нафар аҳолига 166та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалар тиббий хизмат кўрсатмоқда. Хусусий секторда 184та тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда.

Вилоятда шу кунгача 362 нафар беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг 16 июль кунигача улардан 310 нафари тўлиқ тузалди. 52 нафар беморлар эса вилоятдаги 5та тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

Айни пайтда 1240 нафар фуқаро уй карантинига олинган ва 60га яқин киши бирламчи аниқланган бемор сифатида уй шароитида даволанмоқда. Олиб борилган барча профилактик-даволаш жараёнларига қарамасдан 3 нафар ўта оғир беморда ўлим ҳолати ҳам кузатилган.

Вирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда касалланишларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида 5 июлдан бошлаб, вилоятда Германияда ишлаб чиқарилган тест диагностикумлари фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар СЭОМларида кунига ўртача 1200дан 1500гача тест учун намуналар олиш имконияти борлиги айтилди.

5 июлдан бошлаб вилоят ССБ ҳузурида колл-маркази (79-220-47-65) фаолияти қайтадан ташкил этилиб, мутахассис врачларининг тун-у кун навбатчилиги йўлга қўйилди.

Қобил Турсунов айрим ижтимоий тармоқларда ёки аҳоли орасида вилоятда пандемия билан боғлиқ статистик маълумотлар ва мавжуд ҳолат тўғрисида нохолис ахборотлар тарқатилаётганини таъкидлади.

У АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда «Нима сабабдан Навоий вилоятида касалланганлар сони жуда ҳам кўп бўлишига қарамасдан, мутасадди вакиллар касалланганлар тўғрисидаги статистикани камайтириб кўрсатмоқда?» мазмунидаги савол ўртага ташланганига урғу берди.

«Мазкур саволга РСЭН давлат инспекцияси бошлиғи Н.Отабеков жавоб берар экан, шу кунгача вилоятларда касалланиш ва коронавирусдан ўлим даражаси бўйича берилаётган статистик маълумотлар халқдан хеч нарсани яширмасдан аниқ, ҳаққоний, шаффоф ҳолда берилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, Навоий вилоятидаги ҳолат бўйича тарқалаётган хабарлар ҳам ноўрин ва ёлғон маълумот эканлиги қатъий таъкидланди.

Шундай экан, ортиқча саросимага берилмасдан, оғир-вазминлик билан, ҳар қандай миш-миш ва асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни сўраган бўлардим», — деди Турсунов.

«Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги пайтларда аҳоли орасида содир бўлаётган ҳар қандай ўлим ҳолатларини ҳам коронавирус билан боғлаш мутлақо нотўғри ва асоссиздир. Фуқароларда аввалдан давом этиб келаётган турли сурункали ёки ҳамроҳ касалликлар туфайли вафот этиш кузатилганда ҳам кўр-кўрона нохолис ва ёлғон хабарлар тарқатиш менинг назаримда, нафақат миллатимизга, балки инсонийликка ҳам тўғри келмайди.

Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда аксарият юртдошларимиз турли ишончсиз манбаларда эълон қилинаётган даволаниш усулларига ишониб, ўз соғликларини хавф остига қўйишмоқда. Яъни, шифокор мутахассислар расман тавсия қилмаган, белгиланган синов тажрибаларда кузатилмаган қиммат дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш янада оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Ҳар қандай даволаш профилактикасини тажрибали шифокорлар билан албатта маслаҳатлашиш шарт», — деган Навоий вилояти ҳокими.

«Карантин қоидаларига амал қилмаган фуқаролар ва уларга қўлланилган жарималар ҳақида кўпроқ очиқ маълумотлар бериб борилса бўладими ёки бу маълумот сирми? Шу каби маълумотлар берилса, аҳоли яна ҳам сергак тортиб, камроқ кўчага чиқармиди?» — деган саволга жавоб бера туриб, Қобил Турсунов ўтган 4 ой давомида вилоят миқёсида 8711 фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб жарима қўлланилгани, бунда энг кўп жарима Навоий шаҳрида — 1934 нафар, сўнгра Зарафшон шаҳрида — 1513 нафар фуқарога нисбатан қўлланилганини айтди.

«Вирус юқтирганлар энди ўз уйида мустақил равишда даволанар экан, қабилида миш-мишлар юрибди. Бу қай даражада асосли? Бу касалликнинг кўпайиб кетишига олиб келмайдими ёки хавфли эмасми?» — деб берилган саволга вилоят ҳокими шундай жавоб берди:

«Аслида, ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ. Зеро, Ибн Сино айтганларидек, «Ваҳима қилиш ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғлиқдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир».

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 10 июлдаги қарорига мувофиқ, бундан буён мутахассислар томонидан коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда: касалликнинг енгил, ўрта ва оғир кечаётган турлари.

Шу боис, 5 июлдан бошлаб Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, беморларни даволашнинг янгича тартиби жорий этилди: касаллик енгил кечаётган шахслар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволаниши мумкин.

Уларда 10 кун давомида клиник белгилар кузатилмаса назоратдан чиқариш амалиёти қўланилади. Шунингдек, тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганларга 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳмонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади».

Кўрилганлар сони: 1023