Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилган тадбирга уч авлод вакиллари – меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди. Шунингдек, шаҳар фаоллари, турли фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида зафар қозонган ўқувчи-ёшлар иштирок этди.


Ҳеч биримизга сир эмаски, Истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти, энг аввало, инсон манфаатларига, фуқароларнинг фаровон турмуш шароитларни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларимизнинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим.
Тадбирда Навоий шаҳар ҳокими ҳокими Муҳиддин Базаров сўзга чиқиб, фаровонликни янада ошириш, ҳудудларни ривожлантириш ва янгиланишлар самарасидан аҳоли мамнунлиги таъкидлади.
Учрашув давомида нуронийлар ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида сўз юритиб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Аслида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.
Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” санъат усталарининг катта гала-концерти билан давом этди. Гўзал рақслар, ўйин-кулгиларда энг азиз айём шукуҳи намоён бўлди.

Кўрилганлар сони: 2312