Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни кунларда Финляндиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакиллари таълим соҳаси бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.

 

Мазкур ташриф доирасида Финляндиянинг касбий таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича хорижлик инвесторлар ва Навоий вилояти мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди.

 

Унда  Финляндиянинг “FinEst Bay Area”  компанияси асосчиси Питер Вестербака, “Finest Future” компанияси ҳаммуассиси Туомас Тииликайнен, “Edunation Finland” компанияси ҳаммуассиси Ҳарри Суоминен, “Skillgrower” компанияси асосчиси Паси Савола ва “PK Safety and Rescue” компанияси бош директори Пертти Кортеярви ҳамда Таълим инпсекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, Навоий вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи Марат Шомуродов, вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нурбек Улуғбердиев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Учрашувга онлайн тарзда иштирок этган SASKY таълими консорциуми директори Антти Лаҳти консорциум фаолияти, имкониятлари ва таълим йўналишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, учрашув давомида ўзбекистонлик профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Финляндияга касбий стажировка учун жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якунига кўра, мазкур лойиҳа учун жалб этиладиган навоийлик ёшларни 2030 йилгача 10 000 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.

 

Маълумот учун, SASKY касбга тайёрлаш ва таълим масалалари консорциуми 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти меҳнат муносабатларини бошқариш, катталар учун, қисқа муддатли, халқаро ва бошқа пуллик таълим турларини таклиф қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, компания юқоридагиларни қўллаб-қувватлаш учун бошқа ўқув, таълим ва маслаҳат хизматларини кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, компания катталар таълими, шогирдлик ва иш соҳасида хизматларни ривожлантириш билан шуғулланади.

Кўрилганлар сони: 3037