Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бундан йигирма уч йил аввал халқимизнинг асрлар давомида қалбида сақлаб келган тарихий орзуси амалга ошди. Ватанимиз мустақил бўлди, элимиз қарамликдан қутулди, бизга озод ва обод, эркин ва фаровон мамлакатда яшаш ҳамда уни фарзандларимизга қолдириш бахти насиб этди.

Биз мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини бо­сиб ўтилган йиллар билан эмас, балки мана шу даврда қи­­линган амалий ишлар сал­моғи орқали теран ҳис эта­миз. Истиқлол туфайли мил­лий қадриятларимиз қайта тикланди. Аждодларимиз ру­ҳига ҳурмат-эътибор кўр­са­тилиб, муқаддас қадамжолар обод қилинди. Энг муҳими, одам­­­ларимизнинг турмушига мазмун кирди, дунёқараши, онгу тафаккури, ҳаётга бўлган муносабати ўзгарди.

Кўпчиликнинг эсида бўлса ке­рак, мамлакат эндигина мустақилликка эришган йил­ларда бюджет тақчиллиги 60-65 фоизни ташкил қилар, иқ­дисодиёт фақат қишлоқ хў­жалигига боғланган эди. Ана шу таҳликали ҳолатда ва бу­гунги кунда, дунёда кечаёт­ган инқироз шароитида ўзи­нинг ишончли эканлигини ис­ботлаган миллий моде­ли­миз эзгу мақсад­ла­римизга бош дастуриламал бўл­ди.

Шу асосда солиқ сиёсатида олиб борилаётган тизимли ис­­лоҳотларни олиб кў­рай­лик. Мустақилликнинг илк кун­­ларидан давлатимиз раҳ­бари томонидан солиқ бюд­жет сиёсатини амалга оши­ришда солиқ ставкаларини па­сайтириб бориш ва аҳо­ли­нинг реал даромадларини кў­пайтириш, солиқ ставка­ла­рини унификациялаш, солиқ солиш базасини такомил­лаш­­тиришда иқтисодий чо­раларни кўриш орқали со­лиқ тушумларини ошириб бо­риш, иқдисодиётда солиқ юки­ни камайтириш орқали бар­қарор иқдисодий ривож­ла­нишни таъминлаш ва бюд­жет харажатларининг иж­ти­моий йўналтирилганлигини  кучайтириш асосий йўналиш қи­либ белгиланди.

Буларга муштарак тарзда ўша таҳликали пайтларда муҳ­­­тарам Президентимиз томонидан мавжуд вазият чу­­қур таҳлил қилинган ҳолда, миллий банк-молия тизими ҳам тубдан ислоҳ этилди. Дар­­ҳақиқат, республика­миз­да банк-молия ислоҳотла­ри­ни янада такомиллаштириш, ри­вожлантиришда парламент ислоҳотларининг аҳамияти ни­ҳоятда катта бўлди. Ай­ниқ­са, икки палатали пар­ла­мент­нинг ташкил этилиши қонун­ларни қабул қилишда про­фес­­сионал фаолият юза­га кел­тириб, қонунчилик жа­раё­ни­нинг янада мукаммал­ла­­ши­шига хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, юрти­миз­да мустақиллик йил­ла­ри­­да барча соҳаларда бар­қа­рор ривожланишга эришил­ди. Бу­тун жаҳонда молия­вий-иқ­ти­содий инқироз давом эта­ёт­ган бир пайтда мус­тақил Ўз­бекистонимизда ялпи ички маҳсулот ўсиш да­­ражаси 8 фоиз­дан кам бўлмаганлиги, саноат ишлаб чиқариш 8,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,8 фоиз­­га ўсгани барчамизга фахр бағиш­лай­ди. Жумла­дан, қишлоқ хў­жа­ли­гининг бир йў­на­лиши — ғал­ла етишти­риш­ни таҳлил қилсак, 1991 йилда ўлка­мизда жами 940 минг тонна ғалла етиштирилган бўлса, 2013 йилда 7 миллион 610 минг тон­на, 2014 йилда 8 мил­лион 50 минг тон­на­дан ор­­­тиқ сара дон етишти­рил­ди.

Мухтасар айтганда, дол­зарб масалаларнинг, белги­лан­ган вазифаларнинг изчил ва тизимли ижроси юрти­миз­даги барқарор юқори иқдисодий ўсиш, аҳоли да­ромадларининг ортиб бори­ши ва энг муҳими, турму­ши­миз ободлигига хизмат қил­­­­моқда.

А. АҲМЕДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Кўрилганлар сони: 6957