Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида каратэнинг якка ката ва кумитэ тури бўйича бўлиб ўтган вилоят очиқ чемпионатида Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари иқтидорли  ёшлари иштирок этдилар.

Қизғин кечган беллашувда ўқувчи-ёшларимиз вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Навоий шаҳридаги 16-давлат ихти­сослаштирилган умумий таъ­лим мактабининг 2-синф ўқувчиси Дилнура Сатторова биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган бўлса, 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Элбек Сатторов шоҳсупанинг учинчи поғонасини эгал­лади. Навоий олимпия заҳи­ралари коллежи ўқувчиси Маржона Эркинова эса 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида каратэнинг ҳар иккала йўналиши бўйича ҳам  рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 18 ёшдан ошган ўс­мирлар ўртасида эса кумитэ йўна­лишида Назира Мирзаеванинг қўли баланд келган бўлса, Навоий кончи­лик касб-ҳунар коллежининг 3-бос­қич ўқувчиси Севдиёр Нарзул­лаев мусобақанинг кумуш медали соҳи­би бўлди.

И. БАХРОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7566