Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёри­тиш бўйича Республика матбуот марказида видео­конференцалоқа шаклида ўтказилган амалий семинар мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходим­ларининг — журналистларнинг бу йўналишдаги билим ва кўникмасини янада мустаҳ­камлаш, тажрибасини оши­риш, уларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик муноса­бат­ларини чуқурлашти­риш­га қаратилди.

Тадбирда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Президент сайловини ёри­тиш бўйича Республика матбуот маркази ҳамда ок­руг сайлов комиссиялари матбуот марказлари ходим­лари қатнашди.

Марказий сайлов комис­сия­си раиси М. Абдусало­мов, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари С. Ор­ти­қо­ва, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ва­кили (Омбудсман) У. Муҳам­мадиев ва бошқалар Ўзбе­кистон Республикаси Би­рин­чи Президенти Ислом Каримов бошчилигида юр­тимизда ҳуқуқий демокра­тик давлат ва эркин фуқа­ролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга оши­рилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сай­ла­ниш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конститу­ция­сида мустаҳкамлаб қў­йилган асосий сиёсий ҳуқуқ­ларини тўлиқ таъминлаб ке­лаётган, демократик стан­дартларга ҳар томонлама мос бўлган сайлов тизими яратилганини таъкидлашди.

5-Навоий округ сайлов комиссияси томонидан ак­кре­дитациядан ўтказилган журналистлар ҳам вилоят­дош­ларимизни доимий ра­вишда сайлов кампанияси­нинг бориши тўғрисида ха­бардор этиб келаяпти. "Дўст­лик байроғи" ва "Знамя дружбы" газета­ла­ри, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-сиёсий нашрла­ри­да сайловчиларнинг ҳуқу­қий саводхонлигини оши­риш мақсадида "Савол бе­ринг, жавоб берамиз" рук­ни ташкил этилган. Мавзуга доир давра суҳбатлари ва таҳлилий мақолалар чоп этилаяпти. Вилоят телеви­дениеси ва радиосида "Дахл­дорлик туйғуси би­лан" деб номланган туркум кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилмоқда.

Амалий семинарда сай­лов­га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда сайлов комиссиялари ва журналистларнинг долзарб вазифалари, мамлакатимиз миллий сайлов тизими ҳам­да бу борадаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайлов кампаниясини ёри­тишда журналистика жанр­лари имкониятларидан, замонавий медиа техноло­гия­лардан самарали фой­да­ланиш, сайлов комиссия­лари билан ҳамкорликни янада кучайтириш каби ма­салалар атрофлича муҳока­ма қилинди.

Холбиби САФАРОВА.

Кўрилганлар сони: 5994