Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бир заминда кўпмиллатли ўзбекистонликларнинг аҳил, иноқ, биродарлик руҳида умргузаронлик қилиб келаётгани мамлакатимиздаги бағрикенгликнинг ёрқин ифодасидир. Биринчи Президентимиз томонидан миллати, динидан қатъий назар Ўзбекистон фуқароси сифатида барчага бирдек шароит, имкониятлар яратилиб, буларнинг бош қомусимиз ва турли ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланиб қўйилгани эътироф этса арзигулик жиҳат.

1992 йил Биринчи Прези­дентимиз ташаббуслари билан Республика байнал­минал маданият маркази таш­кил этилган эди. Ўша йи­ли Ўзбекистонда турли мил­лат ва элатларнинг 10 та мил­лий маданий маркази фао­лият юритган бўлса, бу­гун улар сони 137 тага етди. Яқинда "Ўзбекистон" халқа­ро анжуманлар саройида Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тан­танали маросим бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўз олиб, йиғилганларни қутларкан, мустақиллик йилларда Ўзбе­кистонда яшаётган турли мил­лат вакиллари учун яра­тилган қулайликларни фахр билан тилга олди. "Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакил­лари бир оила фарзандла­ридек аҳил ва иноқ яшамоқ­да. Улар умумий уйимиз — Ўзбекистонимиз равнақи йў­лида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидо­ко­рона меҳнат қилмоқда, ривожлан­ган бозор иқтисо­диё­ти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқу­қий демо­кратик давлат қу­ришга му­носиб ҳисса қўш­моқда.

Бизнинг Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбе­кис­тон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи на­зар, тенг ҳуқуқ ва эркин­лик­ларга эга экани мустаҳ­кам­лаб қўйилган. Уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривож­лантириш учун барча имко­ниятлар яратилган. Мамла­катимизда 16 та конфессия­га мансуб диний ташкилот­лар эркин фаолият юрит­моқда. Давлат таълим муас­са­саларида ўқитиш 7 тилда олиб борилмоқда. Ўзбе­кис­тон Миллий телерадио­ком­панияси ўз кўрсатувларини 12 тилда намойиш этмоқда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда.

Мамлакатимизда этник ўзига хосликни ривожланти­риш ва миллатлараро муно­сабатларни янада уйғун­лаш­тиришда 137 та миллий маданий марказ етакчи роль ўйнамоқда. Улар ўзла­ри­нинг ўзига хос мадания­ти, тили, халқ ҳунарманд­ли­гини ривожлантириб, турли маданиятларнинг бир-бири­ни ўзаро бойитишига, ҳар биримизда кўп миллатли ягона оила туйғусини мус­таҳкамлашга салмоқли ҳис­са қўшмоқда.", — дея таъ­кидлади Президентимиз ўз нутқида. Тантанали маро­сим­да давлатимиз раҳбари фармонига кўра, мамлака­ти­мизда миллатлараро дўст­лик ва тотувликни мустаҳ­камлаш, жамиятимизда тур­ли миллат ва элат вакил­лари ўртасида ҳукм сураёт­ган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини ас­раш, ёш авлодни ватанпар­варлик, миллий, умуминсо­ний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлан­ти­риш борасидаги катта хиз­мат­лари учун бир гуруҳ фу­қароларга фахрий унвонлар берилди. Улар орасида ви­лоятимиз вакили борлиги биз учун қувонарли. Фар­мон­га мувофиқ, Конимех тумани, қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли,   тумандаги "Жас тулек" ан­самбли ба­диий раҳбари Нуркул Ба­зар­баева "Ўзбе­кистон Рес­пуб­ликасида хизмат кўр­сатган маданият ходими" унвони билан тақдирланди.

— 1992 йилдан буён қора­қалпоқ миллий маданий мар­кази аъзосиман, — дей­ди биз билан суҳбатда Н. Ба­зар­баева. — Туманимизда бугунги кунда 14 дан ортиқ миллат вакиллари бир оила вакилларидек аҳил яшаб ке­лишмоқда. Қозоқ ва қорақал­поқ миллий маданий марказ­лари Конимехдаги ҳар бир тадбир, байрам, айёмларда фаол қатнашишлари улар­да­ги хурсандлик, юртдан мин­натдорлик туйғулари билан чамбарчас боғлиқ деб дадил айта оламан. Туман маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли "Жас ту­лек" ашула ва рақс ансамбли­миз ҳам кўп миллат вакилла­ридан ташкил топ­ган бўлиб, чекка ҳудудлари­мизда меҳнат қилиб кела­ёт­ган чорвадор­ларга маданий ҳордиқ ула­шишда ҳамиша хизматда. Ансамблимиз ви­лоятимиздан ташқари, Қо­ра­қалпоғистон Респуб­ли­касида ҳам ўз мух­лисларига эга. Қозоғистон Республика­сида бўлиб ўтган санъатга доир кўрик-танлов­ларда фаол қатнашиб, фахр­ли ўрин­ларни қўлга киритиб келмоқдамиз. Мен жонажон респуб­ли­камнинг энг бахт­ли оила­ла­ридан бириман. Шун­дай юксак унвонга эри­ши­шимда тур­муш ўртоғим­нинг алоҳида ҳиссаси бор. Сами­мий, кам­тарона хизмат­ларим қадрла­ниши, эъти­роф эти­лиши бах­тиёр ин­сонлардан бири эканимни яна бир бор анг­лат­ди. Бу унвонни фа­қат­ги­на мен эмас, вилояти­мизда яшаб келаётган барча мил­лат ва­килларининг ма­да­ния­ти ва санъатига Президен­ти­миз томонидан берилган олий ба­ҳо, юксак эътибор деб би­ла­ман. Бор куч-ғай­ратимни бундан ке­йин ҳам халқ учун меҳнат қилишга, юртимиз мадания­тини ри­вожланти­ришга са­фарбар этаман.

 Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6014