Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, корхона, ташкилотлардаги матбуот котиблари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Ушбу учрашувда 70 нафарга яқин соҳа ходимлари иштирок этиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. 

Учрашувда вилоят ҳокимининг матбуот котиби Д.Мамаражабов сўзга чиқиб, ахборотни тезкор ва холис аҳолига етказиш мақсадида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтариш бўйича ўз таклифларини берди.

Учрашувларни мунтазам ташкил этиб борилиши бўйича келишиб олинди.

Кўрилганлар сони: 3393