Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Янгиликка, юксалишга интилган киши, меҳнат қилган инсон ҳеч қачон ортда қолмайди. Унинг ишида ҳам, оиласида ҳам, даромадида ҳам яхши томонга ўзгариш бўлаверади. Отам раҳматлининг боғдорчиликка меҳрлари баланд эди. Бир дона кўчат ўтқазсалар ҳам ўзларида йўқ хурсанд бўлар, "Мевасидан мен емасам ҳам набираларим, қўни-қўшни баҳраманд бўлади", дердилар.

2007 йил ташкил топ­ган фер­мер хў­жалигимиз "Тал­қоқ" МФЙ ҳу­ду­дида жой­лашган. Унинг олти гектар ери бў­либ, ун­га уч ярим мингдан ор­тиқ мева кўчат­лари ўтқазилган. Жум­­­ладан, минг туп олма, 200-300 туп бодом, 300 туп гилос, 100 туп нок, яна ўрик, пакана гилос, ёнғоқ кўчатларимиз бор. Ўрик, олма­дан ҳосилдор жуда яхши бўлди. Маҳсу­лот­­ларимиз бо­зорда ха­ридор­гир. Бундан албатта, хур­санд­миз. Ҳалол меҳ­­нат, дарахтга пар­­­вариш­нинг да­ражасидан да­рак бу.

Қишки олмаларимиз ҳам ғарқ ҳосилга кирган. Ҳар бир да­рахт­да 120, 200 килог­рамм­гача олма бор. Улардан 50-60 тонна ҳосил олишни мўл­­жал­лаб турибмиз. Яқинда банкдан икки юз мил­лион сўм кредит олиб, Эрондан мевани қайта ишлайдиган тех­но­логия олиб келдик. Бу билан яна икки на­фар киши иш билан таъмин­ланиб, ишчиларимиз со­ни ол­ти­тага етди.

Янги технология олтмиш ки­логача бўлган ме­вани қайта иш­лаб, қуритиш им­кониятига эга. Ундан унумли фойдаланиб келяпмиз. "Интил­ган­га толе ёр", дейди халқи­миз. Меҳнат қил­санг, дарома­ди ҳам шунга яраша бўлар экан. Ўтган йили хў­жа­лигимизда балиқчиликни таш­кил этдик. Боғимиз орқа­си­даги тўрт сотих ерга ҳовуз оч­дик. Бухо­ро­дан у ерга 27 кг амур, дўнг­пе­шона, сазан ба­лиқ­лари чаво­ғидан олиб келиб ташладик. Бир ярим йилда улар тайёр балиқ­ларга айла­на­ди. Кейин маҳаллий бо­зорга олиб чиқмоқчимиз.

Бун­дан ташқари, иссиқхона ҳам таш­кил қилганмиз. 15 сотих майдонга эга иссиқхонада по­мидор, бодринг етиштирган­дик. Йигирма миллион сўмдан ор­тиқ соф даромад олдик. Бун­да агрономимиз Исмоил Рў­зиев­­нинг ҳам ҳиссаси катта. Саб­­за­вотларни асосан, арзон нарх­­да биринчилардан бўлиб, ма­ҳалла­дошларимиз харид қилиш­ди. Бозорга ҳам олиб чиқ­дик. Олт­миш бош парран­да­­миз бор. Оила­миз, ишчила­римиз учун ту­хум маҳсулоти ўзимиздан чи­қяп­ти. Ўғилларим менга яқиндан ёр­дам бериша­ди. Уларнинг ҳам ер­га меҳри бў­лакча.

Ниятларимиз кўп. Тур­киядан 150 туп лимон кўчати кел­­­­тириб қўйганмиз. Иссиқ­хона майдони кўчат ўтқазишга ҳо­зир­ланяпти. Насиб қилса, яқин кунларда ли­мон­чиликни ҳам йўлга қўя­миз. Мамлакати­миз­­да фермер­ларни қўллаб-қувват­лаш учун қанча ша­роит­лар, им­кониятлар яратил­моқда. Улар­дан унумли фой­да­ланиб, фао­лиятимизни кен­гай­ти­риш, юрт ривожига му­носиб улуш қў­шиш­­ни мақ­сад қил­ганмиз.

Дилмурод  ШАРИПОВ,

"Раҳмат Шариф орзуси" фермер хўжалиги раиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6236