Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев "Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир" мавзусидаги видеселекторда таъкидлаганидек, бу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар турибди. Буни бажариш ҳар бир ижодкордан, зиёлидан масъулият, бурч, ватанпарварликни талаб қилади.

Шунингдек, йиғилишда ма­да­ният ва санъат йўналишидаги барча ўқув юртлари, таълим муас­­сасалари фаолиятини туб­дан қайта кўриб чиқиш за­рурлиги ҳам қайд этиб ўтил­ди. Албатта, бу вазифаларни амал­­га ошириш маданият ва санъ­ат соҳасини янада юксал­тиради, янги малакали, ёш кадрлар билан тўлдиради.

Бу борада туман маданият бўлимида ҳам давлатимиз раҳ­бари белгилаб берган устувор вазифалар асосида иш олиб борилаётир. Бугунги кунда бў­лим тасарруфида "Дўстлик", "Сарибел", "Шўркўл" маданият ва аҳоли дам олиш маркази, тарих ва ўлкашунослик музейи ҳамда 4-сонли мусиқа ва санъ­ат мактаби 29500 нафар аҳо­лига фаолият кўрсатмоқда. Ма­даният ва аҳоли дам олиш мар­казларида ашула ва рақс, ашула ва вокал, драма ва ба­диий ўқиш, халқ чолғу асбоб­лари каби 10 та тўгаракда 173 на­фар санъат ихлосманди шу­ғулланади. "Жас тулек" ва "Са­­ри­бел сази" халқ ансамбли, ба­диий жамоа ва тўгарак ишти­рокчилари, ҳаваскорлардан таш­кил топган "Ай-Хай-Шу" кул­­гу театри, "Дидар", "Би-Кен-Бойс" рақс гуруҳларининг йи­гит-қизлари нафақат туман ва ви­лоятдаги, балки респуб­ли­ка миқёсидаги тадбирлар, кў­рик-танловларда ўз дастур­лари билан фаол қатнашиб кел­моқда.

Мустақиллик йилларида кўр­сатилган эътибор ва ғамхўрлик натижасида уч нафар ходими­миз давлат мукофотларига са­зовор бўлди. Соҳир овоз соҳи­би, "Шуҳрат" медали соврин­дори Қ. Жўрақулов, "Дўстлик" ор­дени соҳибаси Нургул На­зар­баева Ўзбекистонда хиз­мат кўрсатган маданият ходими, Қора­қал­поғистонда хизмат кўр­сат­ган артист, Му­қимбай Рад­жа­пов эса Қора­қал­поғистонда хизмат кўрсат­ган артист унво­ни билан тақ­дирланди.

Ҳозирги кунларда Мустақил­ли­ги­мизнинг 26 йиллигини му­носиб нишонлаш мақсадида бай­рам тадбирларига қизғин тайёргарликни бошлаб юбор­ганмиз. Турли миллат вакил­лари­дан иборат туман аҳолиси учун байрам тадбирларидаги дастурларимиз ранг-баранг­лиги билан ҳам эътиборли бў­лади. Бунинг учун тумандаги касб-ҳунар коллежлари, умум­таълим мактабларидан 175 на­фар ўқувчини жалб этганмиз.

Ф. САДИРОВА,

туман маданият бўлими мудири.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 5962