Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2014 йилда Навоий шаҳрида 1700 на­фардан ортиқ юридик ва жисмоний шахс тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ҳудудда иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланиш тадбиркорликнинг етакчи тармоқларидан ҳисобланади. 

Ишбилармонлар сўнгги йилларда соҳага за­монавий инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда маҳсулот етиштириш сама­ра­дор­лигини ҳам оширишмоқда. Натижада хал­қимиз дастурхонига қиш ойларида поми­дор, бодринг каби неъматлар узлуксиз етка­зилиб берилаяпти.

4 йилдан буён фаолият олиб бораётган "Era Navoiy trading" МЧЖ ана шундай субъект­лар­дан бири бўлиб, ўтган йили ушбу корхонада 120 тонна помидор, 75 тонна бодринг етиш­тирилди. 1 гектардан ортиқ майдонда ташкил этил­ган иссиқхонада бугунги кунда қишлоқ хў­жалиги маҳсулотлари билан бирга гул кў­чат­лари ҳам парвариш қилинаётир.

— Иссиқхонада маҳсулот етиштиришдан кўра далада — табиий шароитда экин ўс­ти­риш осонроқ, — дейди биз билан суҳбатда МЧЖ раҳбари Ўктам Шомуродов. — Иссиқ­хона­чиликнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Кўпчилик ўйлаганидек, кўчатлар кимёвий ўғит билангина ҳосилга кирмайди. Кимёвий дорилар фақатгина ўсимликлар касаллан­га­ни­да қўлланилади, холос. Маҳсулот етилиши учун иссиқлик билан бирга қуёш нури ҳам ке­рак. Кўчатларга қиш ойларида ана шунинг ўр­нини босадиган витаминлар, маҳаллий ўғит каби минераллар берилади. 

Бугунги кунда шаҳар ҳудудида 60 дан ортиқ субъектлар ана шу йўналишда иш олиб бор­моқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6934