Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳри марказидаги Давлатимиз байроғи ўрнатилган майдонда 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳуқуқ тартибот идоралари, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этган тантанали маросим Давлатимиз мадҳияси садолари билан бошланди.
Тантанали анжуманда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Турсунов иштирок этди ва барчани бугунги муҳим сана билан қутлади.
Эътироф этиш жоизки, Мадҳиямиз қабул қилинган куннинг мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётгани халқимиз қалбида Она Ватанидан ғурурланиш туйғусини янада юксалтирмоқда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга касб этмоқда.
1992 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунида белгиланганидек, мадҳиямиз Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаромизнинг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади.
Миллий ғуруримиз тимсоли бўлган – Мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги шодиёналари вилоятимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Кўрилганлар сони: 852