Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 1-20 октябрь кунлари 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган респондент ёшлар ўртасида "оммавий маданият" ҳамда турли мафкуравий хуруж ва оқимлар салбий оқибатларининг олдини олиш, ёшларнинг глобаллашув жараёнлари, оила ва миллий қадриятлар борасидаги дунёқарашларини ўрганиш мақсадида 24 саволдан иборат аноним тарзидаги ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Тезкор глобаллашув замонининг маҳсули бўлган чексиз ахборот ал­машинуви ҳамда юксак имконият ва қулайликларга эга бўлган техника асрида бу каби фикрлар ўзининг аниқ жавобини кутиб келмоқда.

Аниқроғи, "Одно", "Чат" каби вир­ту­ал олам ичида яшаб келаётган,  дав­ра суҳбатлари жараёнида биз­нинг навбатчи, қуруқ "оммавий ма­да­ният" каби маърузаларимиздан безиб, ор­қа ўриндиқда "Bluеtooth" орқа­ли "омма­вий маданият" алма­ша­­ётган айрим ёшларнинг "муғом­биро­на" боқувчи кўзлари ҳали­гача жавоб­ни изла­моқда.

Очиғи, ёшлар билан ўтказилаётган кўплаб маънавий-маърифий тарғи­бот-ташвиқот ишларида биз маъру­зачилар ёшларга қарата "оммавий маданият"нинг салбий кўринишлари, турли мафкуравий хуружлардан ҳи­мояланишларингиз учун бадиий асар­ларни кўпроқ мутолаа қилишин­гиз шарт", дея маслаҳат берамиз-у, аммо аксарият ҳолларда ўзимиз бадиий асар кўчаларидан ўтгани­мизга "бир асрдан ошиб" кетганли­гини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. 

Агарда биз тарғиботчилар ҳар то­мон­лама кучли маънавий қуроллан­ган бўлганимизда, бугун фалон жой­да боғча болаларига хўрозқанд бе­риб "тинчлантириб" келаман эмас, мени аудиторияда ҳар лаҳзада дунё­да юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ха­бардор бўлиб турган, чўнтагидаги телефони орқали бутун дунёни сў­роқ­лаётган шижоатли операторлар, ота-онасини рози қилиш учун тин­май билим олаётган юрт эртаси, ёшларга оид давлат сиёсатининг улкан имкониятларидан кенг фойда­ланишга ҳаракат қилаётган юрт кела­жаги кутмоқда, дея фикрлар билан ёндашилса эди, таълим муассаса­ларидаги тадбирларда гуруҳ раҳ­бар­ларига қўшилиб, зериккан ўқув­чилар тепасида "соқчилик" қилмасдик?

Энг ачинарлиси, бошимизни кў­тар­май, терлаб ўқиб бераётган маъ­ру­заларимиз етмагандай, охирида "Кимда савол бор?.. Демак, саволлар йўқ. Одатда икки ҳолатда саволлар бўлмайди, ё ҳамма тушунганда ё ҳеч ким тушунмаганда... Демак, барча тушунди", дея энди савол беришга шайланаётган ўқувчилар шижоатини сўндиришимиз етмагандек, ўзимиз гапириб, ўзимиз эшитиб, ўзимиз ху­ло­са чиқариб, мақтанмаган бўлардик?

Хўш, биз ушбу саволларга қачон ва қандай жавоб берамиз?

Қачонки, ўзимиз ҳам шарқона тар­биянинг энг самарали ҳамда бемин­нат усули бўлган, ота-боболаримиз нимқоронғи шам ёруғида ҳам "На­во­ийхонлик", "Бобурхонлик", "Маш­рабхонлик" қилган бадиий адаби­ёт­ни қайта қўлга олиб, мутолаа қилиш­ни бошласаккина кўзлаган мақ­садимизга эриша оламиз. Шун­да­гина ёшлари­мизни бадиий ада­би­ётдаги хилма-хил руҳий жараён­лар орқали Интернет оламидан орт­тир­ган депрессия ҳола­тидан қутқара оламиз. Шундагина бирор бир кўн­гилсизликнинг оқиба­тини фақатгина реал ҳаётда боши­мизга тушганда эмас, балки олдиндан ҳис этиш­ла­рига, керак бўлса, яқин­лашиб келаёт­ган фалокатнинг соя­сини ақл кўзла­ри билан кўришларига имкон ярат­ган бўламиз. 

Қандай қилиб? Айтайлик, аудито­рияда ёшлар ўртасида тинчлик неъ­мати ҳақида гапирганда, албатта, кучли таъсир воситаси бўлган тақ­қос­лаш усулини қўллашимиз, жумла­дан, Иккинчи жаҳон уруши якунида жабрдийда японларнинг хотирасида муҳрланган Хиросимада портлаган даҳ­шатли атом бомбасининг фожиа­ли оқибатлари, дунёда тобора авж олаётган ёвуз бузғунчи ғоялар ҳам­ла­сига бефарқ бўлмаслик, тобора чигаллашиб бораётган носоғлом сиё­сий-ижтимоий воқеалар тўғрисида суҳбатлашмоғимиз ҳамда аудито­рия­даги ёшларнинг онг ости безла­ри­га таъсир кўрсатиш мақсадида саволлар бера бошлаймиз. Уларни атом бомбаси портлаши, қўрқинчли асоратлари қандай бўлиши ҳақида тасаввур қилишга ундаймиз. "Сиз тасаввур қилинг! Атом бомбаси порт­лади. Тасвирлаб бе­ринг-чи? — деган саволингизга: "Агар атом бомбаси порт­ласа, Ер юзи йўқ бў­лади", "Ҳам­ма жазавага тушиб қола­ди", "Ким­нинг­дир қўли, оёғи жаро­ҳат­ланади", "Қулоқни қоматга келти­рувчи ўкир­­ган овоз эшитилади", "Автобус­да юриш текин бўларди", "Биз де­разадан сакраб қочардик", "Чирой­ли мушакбозлик бўлса ке­рак"... каби саёз,  ҳатто менсимас­лик оҳангидаги баёнларни эшита­миз. Бироқ, ҳеч қайси ўқувчи­нинг эти жунжик­майди, мавзу аҳа­мияти ва долзарб­лиги кутилган на­тижаси­ни бермай­ди. Аудиторияда­ги бе­вақт кулги, пичинг, саёз фикр­лар оқи­батида ёш­лар назорати из­дан чиқа бошлайди. Эътибор бер­сангиз, ауди­­торияда бефарқ чеҳралар, ҳуш­так­бозликлар, бўлар-бўлмасга қарсак чалишлар, эшикка умид билан боқиб турган лоқайд кўзлар кўпая бош­лайди.

Шу лаҳзада бугун дунёда 20 дан ортиқ давлат атом қуролига эга бў­лиш мақсадида курашаётганлиги, 120 дан ортиғи эса дунёга ҳукмрон­лик қи­лишда атом бомбаси­нинг кучидан эмас, айнан ёшлар онгини заҳарлаш орқали эришиш­ни мақсад қилган­лиги, ҳатто махсус институт­лар турли дастур, лойиҳа­лар устида бош қоти­риб, ёшларнинг дунёқара­шини заҳар­лашга уринаёт­ганлиги, энг муҳими, япон заминида порт­лаган атом бом­баси фожиала­ри кенг ёритилган япон ёзувчиси  Ибусэнинг "Қора ёмғир" аса­ридаги таъсирли жумлалар­дан фойдалан­ганда атом бомбасининг даҳшат­ли оқибатлари таъ­сирли ёри­тилиб бе­риларди. Албат­та, бунинг учун асарни тушида кўриш эмас, мутолаа қилиш талаб этилади. Жумладан:

"Сидзима бозор растасида денгиз кўкатларини сотар, унинг ёнида ўтирган тўрт ёшли қизалоқ эса нуқул одамларга қараб тиржайиб турарди. Қўққисдан, чамаси беш километр наридан кимнингдир ёки нима­нинг­дир даҳшатли ўкиригига ўхшаган хунук товуш эшитилди. Бу янги таш­ланган бомба бўлса керак. Бу кучли товуш олдинги бомбалар овозига умуман ўхшамасди. Бир зумда осмонда оппоқ қўзиқоринга ўхшаган тутун пайдо бўла бошлади. Тутун борган сари осмонни қоплаб кел­моқ­да эди. Унинг ҳаракати худди ичидан қайнаб чиқаётган иссиқ буғ қозонига ўхшарди. Улкан булутнинг қора сояси бутун шаҳарни қоплаб ола бошлади"...

"Чиройли мушакбозлик бўлса ке­рак", деган ўқувчининг кесатиқ тасаввурининг таъсирчанлиги қаер­да-ю, бадиий асарда келтирилган воқеа тафсилотлари қаерда. Демак, бадиий адабиётнинг реал ҳаётни тасаввур этишда фойдаси бор.

"Хиросимадан чамаси беш кило­метр нарида портлаган антиқа бом­ба­нинг иссиқ шамоли бир зумда кўчада юрган одамларнинг сочла­рини майин силаб ўтди. Гармселга ўхшаб эсган шамол кетидан дабду­рустдан яна бир кучли шамол эсди. Беш километр наридан келган бом­банинг шамоли кўчадаги аксарият одамларни ерга юзтубан йиқитди"...

"Биз деразадан сакраб қочардик", деган айрим ёшлар ҳазили қаер­да-ю, портлаган бомбанинг шамоли беш километр наридаги инсонлар­ни ерга юзтубан йиқитгани қаерда. Аслида, одам боласи кучли довулда ҳам қома­тини тута олади. Аммо, ерга юзтубан йиқилдими, демак, бу даҳ­шат.

"Ясуко амакиси Сидзимага ўша куни кўчада унинг сочларини иссиқ шамол силаганини, шундан сўнг унинг баданида қизил тошмалар пай­до бўлаётгани ҳақида гапириб бер­ди. Ёш қизалоқ ҳеч нарсага тушунма­ган эди. Ахир унга ўлим шарпаси яқин­­ла­шаётган эди. Чунки у бечора..."

"Автобусда юриш текин бўларди", дея тиржайган ўспирин дарди қаерда-ю, жияни сочини силаган ўша иссиқ шамол аслида жиянининг бомбадан нурланганлиги, нурланган инсон охир-оқибат не-не азобда жон таслим қилишини ўйлаб, ичидан йиғ­­лаётган амакисининг дарди қаерда. Ахир, унга ўлим шарпаси яқин­лаша­ётган эди. Чунки у бечора атом бом­басидан нурланган эди.

"Орадан икки ҳафта ўтгач, Ясу­конинг бутун баданини қизил чипқон қоплади. Тун ярмидан ошганда Ясуко баданининг қичиб оғриши ҳамда моматалоқ бўлиб кетаётганидан қон йиғлади. Кимоносини ечиб орқаси­ни қашиб қўйишини, акс ҳолда ачи­шиб қичиётган елкасини кесиб таш­лашини айтиб, келинойисига ёлвор­ди. Ясуконинг кимоносини ечиб, унинг орқасини қашимоқчи бўлган келинойиси ҳайратдан ёқа ушлади. Унинг бурнига қўланса бир ҳид гуп этиб урди, бўғзига нимадир тиқи­либ, кўнгли айниб қайт қилишига оз қол­ди. Чунки Ясуконинг баданидаги чип­қон яралар ёрилиб унинг ичидан саноқсиз бадбўй қуртлар ғимирлаб оғзини тепага қилиб турарди..."

"Автобусда юриш текин бўларди", "Биз деразадан сакраб қочардик", "Чиройли мушакбозлик бўлса ке­рак", дея енгил-елпи фикр билдир­ган айрим ёшлар фикрини билдир­ганда бутун аудиториянинг масалага енгил-елпи қараши қаерда-ю, даҳ­шат­ли уруш боласи атом бомбаси­нинг ка­со­фатидан инсон аталмиш буюк мав­жудотнинг тирик мурда ка­би қуртлаб юришини эшитиб тасав­вур қилишга қийналаётган, тасаввур қилганлари эса даҳшатли тасаввур­лардан бе­зов­та бўлаётганлари қаерда.

Ўз-ўзидан ёшлар бу бало инсоният бошига не-не фалокатлар олиб кели­ши мумкинлиги ҳақида ҳис қилиш­ди. Энг асосийси, улар онгида илк бора ростданам бадиий китобнинг кучи шунчалик таъсирлими, деган савол бонг ура бошлади. Ана бу ҳодиса сиз кутган ғалабанинг илк нашидаси, бизнингча.

Бу каби исбот сиз каби бадиий асарлар ҳамда дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларни таққослаш йўли орқали ёшлар онгида соғлом фикр, эзгулик нурларини тарқатаётган зиё карвонларининг ютуғи эмасми?

Эртага фалон туманда юрт келажа­ги бўлган ёшлар билан юзма-юз кўришишини ҳис қилган ҳолда "Эр­та­га ёш авлод, Ўзбекистон келажа­гини қандай ҳайратлантирсам экан", дея туни билан мижжа қоқмасдан инсонийлик масъулиятини сезаётган илм шуъласининг нурлари эмасми?

Хулоса ўрнида, мақола бошида ай­нан бир респондент қизнинг фикри бизни огоҳликка чақиргани ҳақида айтиб ўтгандик. Тўғри, атрофимизда ўзларининг заҳарли мафкураларини ёшларимиз онгига сингдиришга ҳа­ра­кат қилаётган нияти бузуқлар ол­ди­да мудроқ босиб ухлаб қолмайлик. Реал ҳаётда бадиий китобнинг фой­даси йўқ, дея бонг ураётган айрим фар­зандларимизни бағримизга қай­тариб олайлик.

Зеро, ҳар бир зиёкор Шарқ маҳал­ласидаги бешикларда алла эшитиб улғайган чақалоқ учун энг кучли пе­дагог-психолог китоб эканлигини мус­тақил равишда теран англаши ҳам­да ҳар бир бадиий китоб жон­куяри буюк адибимиз устоз Абдулла Қаҳ­ҳор­нинг ушбу сўзларини унут­мас­лиги шарт: "Адабиёт — атомдан кучли. Фақат унинг кучи­ни ўтин ёриш­­га сарфла­маслик керак".

Жонибек ШУҲРАТОВ,

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 8040