Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

LG ва Samsung суюқ кристалли экранлар савдоси тушиб кетгани туфайли OLED-дисплейларга сармоя қиритмоқчи.

Жанубий Кореянинг Samsung Display ва LG Display компаниялари арзон маҳсулотлар таклиф қилаётган Хитой компаниялари томонидан кўрсатилаётган қаттиқ рақобат туфайли суюқ кристалли дисплейлардан олинадиган даромад шубҳа остига қўйилаётгани учун OLED-экранларни (органик светодиодли экранлар) такомиллаштиришга ўз эътиборларини қаратмоқчи.

IHS тадқиқотчиларининг прогнозларига кўра, LCD-экранлар ҳаддан зиёд кўп ишлаб чиқарилгани боис уларнинг 2015 йилдаги савдоси ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 129 млрд долларни ташкил қилади. Бунда органик светодиодли технология ушбу технология бўйича дисплейлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг жами даромадининг ўсишини намоён қилувчи ягона технология бўлиб қолади. Бу дисплейлар савдоси ўтган йилга нисбатан 35 фоизга, яъни 11,8 млрд долларгача ошиши мумкин.

IHS ходими Дэвид Се OLED-дисплейлар сегментида савдолар ошишини смартфон, телевизор, планшет ва тақиб юриладиган қурилмалар бозорида бундай дисплейлар савдосининг ошгани билан боғламоқда.

Samsung компанияси 2016 йилнинг 1-чорагида OLED-дисплейлардан ойига 63 мингта ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, ҳозирда компания ойига 39 мингта шундай дисплейлар чиқармоқда. Компания жорий йилнинг биринчи ярмида ўзининг дисплейлар бизнесини ривожлантиришга 1,4 млрд доллар сармоя киритди, иккинчи ярмида эса яна 1,75 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу маблағлардан катта қисми OLED-маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқариш учун сарфланади.

Кўрилганлар сони: 6047