Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Муҳтарам Юртбошимиз Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўл­жалланган иқ­тисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига ба­ғишлаб ўтказилган мажлисидаги маърузасида акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг асосий вазифаларини белгилаб берганди. Айнан шу йўналишда фармон ва қа­рорлар қабул қилинди.

Мухбиримиз Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Навоий вилоят ҳудудий бош­қармаси бошлиғи Илёс Надиров билан шу мавзуда суҳбатлашди.

– Илёс Юсупович, давлатимиз раҳ­­бари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳуж­жатлар албатта, юртимизда эркин, соғлом ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган. Жорий йилда эълон қилинган фармон ва қарор ҳам ана шу ҳужжатларнинг узвий да­­воми, шундай эмасми?

– Хусусий мулк ва хусусий тад­бир­корликни ривожлантиришга тўлиқ эр­кинлик бериш, бу борадаги барча тў­сиқлар ва чеклашларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштироки дара­жа­сини танқидий баҳолаш, уни ст­ра­те­гик ва иқтисодий асосланган да­ра­жагача қисқартириш ҳамда кор­поратив бошқарув тизимидаги та­мо­йиллар ва ёндашувларни тубдан ўз­гартириш, иш­лаб чиқариш, ташқи иқ­ти­содий ва ин­вес­­­­тиция жараёнлари­нинг корпоратив менежментига доир хал­­қаро стандарт­ларни жорий этишга йўналтирилган бу тарихий ҳужжатлар тараққиётимиз ме­зонини белгилаб бе­ради. Жорий йил­нинг 24 апрелида Пре­­зидентимизнинг "Акциядорлик жа­миятларида замонавий корпоратив бош­қарув услубларини жо­рий этиш чора-тадбирлари тўғри­си­да"ги Фар­мо­ни қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад, тўғридан-тўғри хо­ри­жий ин­вестицияларни жалб этиш, ак­ция­дор­лик жамиятлари фаолиятининг са­ма­ра­дорлигини тубдан ошириш, бў­ла­жак ин­весторлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратишдан ибо­рат. Ун­да акциядорлик жамиятларида кор­­поратив бошқарув тизимини янада ри­вожлантиришнинг халқаро тажри­бани чу­­қур таҳлил қилиш ва шу асосда за­монавий корпоратив бошқарув услуб­ларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, ин­­­вестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, чет эл ка­пи­­­­тали иштирокида акциядорлик жа­миятларини ташкил этишни инобатга ол­ган ҳолда акциядорлик жамиятлари­ни бошқариш тузил­ма­сини тубдан қай­та ташкил этиш каби асо­­сий йў­на­лиш­лари белгилаб бе­рилди.

– Солиқ ва бошқа мажбурий тў­ловлардан ҳам имтиёзлар белги­лан­ганми?

– Акциядорлик жа­миятларига бош­қарув ходимлари си­фатида жалб қи­лин­ган хорижий мута­хассисларнинг меҳ­натига ҳақ тўлаш, бу фаолиятдан ол­ган даромадларидан да­ромад со­лиғи, тўлов манбаидан оли­на­­диган да­ромад солиғи, шунингдек, фу­­­қа­ро­лар­нинг Ўзбекистон Респуб­ли­к­аси Молия вазирлиги ҳузу­ри­даги бюд­­­жет­дан таш­қари Пенсия жамғар­ма­сига тў­ла­надиган мажбурий суғурта ба­дал­ла­ри­дан озод этилиши кўзда ту­тилган.

Бу борада аниқ режа-тадбирлар асо­сида амалий ишлар бошлаб юборилди. Вилоятдаги 22 та акциядорлик жамия­тининг структуравий тузилмаларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кузатув кенгаши йиғилишларида му­­­ҳо­кама қилиниб, тасдиқлаш учун ак­ция­дорлик жа­мият­ларининг шу йил 18 июн­гача бўлиб ўта­­­диган умумий йи­ғи­лиш­лари кун тар­тибига киритилди. Шу­нинг­дек, ви­лоятдаги ночор ва туга­ти­­ли­­ши ёки бош­­­қа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ай­лантирилиши лозим бўлган 10 та ак­ция­дорлик жа­миятидан 3 таси ту­гатилиши, 7 та­си­нинг таш­килий-ҳуқу­қий шакли ўз­­гар­­ти­ри­лиши бел­ги­лан­ди.

– Президентимиз томонидан жо­рий йилнинг 28 апрелида қабул қи­линган қарор ҳам юқорида таъкид­лаб ўтилган фармоннинг узвий да­воми сифатида кутиб олинди. Шу ҳақ­­да ҳам тўхталиб ўтсангиз?

– Ҳақиқатан ҳам 2015 йил 28 ап­релдаги "Иқтисодиётда хусусий мулк­нинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғ­рисида"ги қарор ҳам ишбилар­мон­лик муҳитини яхши­лашга қаратилган ҳуж­жат бўлди. Маз­кур қарорга асосан Дав­лат мулкини ху­­­су­сийлаштириш Дас­­ту­рига 121 та дав­­лат объекти ва дав­лат улу­ши ки­ритилган. Дастурга асо­сан 2 та давлат активини чет эл ин­­­вес­­тор­ларига со­тиш, 24 тасини омма­вий сав­долар ор­қали, 16 та объ­ект­ни ин­вес­ти­ция ки­ритиш ва янги иш ўрин­лари яра­тиш шарти билан "ноль" харид қий­матида сотиш, 7 та давлат кор­­хонасини ту­гатиш, 70 та объектни бузиш ва бў­шай­­диган 22,8 гектар ер майдонини бел­­гиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига бериш кўзда тутилган. Эндиликда ким­ошди сав­доларига қў­йилган объект­ларга ха­ри­дорлар то­мо­нидан 2 ой да­вомида та­лаб тушма­ган тақдирда, бу объ­ект­нинг нархи 15 кун­да бошланғич баҳо­си­га нисбатан 10 фоиз пасайтириб бо­риш меха­низ­ми қўл­ланиладиган бўл­ди.

Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари ижросини ўз вақтида таъ­мин­лаш билан тад­биркорлик фаолия­ти­ни янада ри­вожлантириш учун қулай ша­роитлар яра­тамиз.

Суҳбатдош Исроил ХОЛБОЕВ.

Mанбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7018