Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривож­лан­тиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, ўзи ва оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл-юрт ободлиги, мамлакат равна­қига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркор­лар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.

Навоий шаҳридаги "Фарида-Азиз плюс" кичик корхонаси раҳбари Нурхон Тўлаевани бунга мисол қилиш мумкин. У яқинда корхонаси негизида тикувчилик цехи ташкил этди.

— Цех фаолиятини йўлга қўйишимизда "Мик­ро­кредитбанк"нинг вилоят филиалидан олинган 48 миллион сўмлик имтиёзли кредит қўл келди, — дейди Н. Тўлаева. — Ушбу маблағ эвазига энг замонавий тикув машиналари харид қилдик. Дастгоҳлар болалар ва ўсмирлар учун турли футболкалар, кўйлаклар, чақалоқларга йўргак жамламалари тайёрлаш сифатини яхшилаш, ички бозордаги ўрнимизни янада мустаҳкам­лаш имконини беради.

Тикувчилик цехининг очилиши билан ўн нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6604