Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Конимех туманидаги “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган экотуризм маркази нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳларни ҳам тобора ўзига жалб этмоқда.
 
Шу йил сентябрь ойида фаолият бошлаган комплекснинг умумий майдони 4,5 гектар бўлиб, бу ерда бунёдкорлик ишлари учун 14 миллиард сўм маблағ сарфланди. Ҳудудда 12 ўтов, мусиқали фаввора, сунъий кўл, оролча ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш объектлари жой олган. Туризм хизматлари сифатли йўлга қўйилган. Туманнинг иқтисодий салоҳияти ва нуфузини оширишга хизмат қилувчи ушбу комплексда, шунингдек, сайёҳларни жалб этиш мақсадида 100 та туя парваришланмоқда.
Кўрилганлар сони: 3633