Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

             Конимех тумани ҳокими  М.Эгамқулов  ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси  Е.Туремуратов “Наврўз” ва “Бирлик”  маҳалла фуқаролар  йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими тадбирни расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтказиш тарафдори эканлигини билдирди.

            Ёшлар  томонидан қатор таклиф ва муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти ўз ўрнида ечимини топди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалалар рўйхатга олиниб, уларга масъуллар ва бажариш муддатлари тайинланди.

Хусусан,маҳалла ёшларининг имтиёзли кредит олиш, маҳалла ҳудудида янги сунъий қопламали мини футбол майдонини қуриш, мактаблардагифутбол майдонини  таъмирлаш юзасидан билдирилган таклифлари юзасидан зарурий чоралар белгиланиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

            Шунингдек, 70 нафар  уюшмаган ёшларга тумандаги мавжуд мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бириктирилиб, ҳомийлик ва васийлик қиладиган бўлишди. 

Шундан сўнг иштирокчилар сектор раҳбари бошчилигида ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларида бўлишди. Жумладан,“Навоийазот” АЖга қарашли полипропилен қоплари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб,  у ерда хорижий технологиялар асосида тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишдилар. 114 нафардан ортиқ соҳа вакиллари фаолият юритаётган мазкур корхона нафақат туман балки, вилоят иқтисодиёти учун ҳисса қўшмоқда.

Кейинги манзил  “Конимех-Қизилқум шубат” масъулияти томонидан вилоятда экотуризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган янги ва замонавий лойиҳа асосидаги комплексда бўлди. Мазкур туризм марказида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари тайёрланади.

Шунингдек,  “Konimex text gold” МЧЖ трикотаж ва махсус кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ҳам бўлдилар.

Биринчи  сектор раҳбарига иш сўраб мурожаат қилган 4 нафар хотин-қизлар шу куни “Konimex text gold” МЧЖ тикув цехига ишга жойлаштирилди.

 

 

Кўрилганлар сони: 2616